“The Gulf Observer”: Ўзбекистонда электромобиллар асбоб-ускуналари божхона божидан озод қилинади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Покистоннинг “The Gulf Observer” нашрида “Ўзбекистон “яшил” иқтисодиёт ва чиқиндиларни бошқариш секторини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни жорий этмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири
Унда Ўзбекистон барқарор ривожланиш ва иқтисодиётни модернизация қилиш бўйича кенг қамровли мақсадларига мувофиқ ҳолда, “яшил иқтисодиёт”ни мустаҳкамлаш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар мажмуасини қабул қилгани ҳақида маълум қилинган.
“2025 йил 30 декабрда Ўзбекистон Президентининг “Аҳолининг алоҳида турдаги истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашга ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу фармон ижтимоий аҳамиятга эга товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, устувор иқтисодий тармоқларни рағбатлантириш, “яшил” иқтисодиёт ва чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган”, – дейилган мақолада.
Фармонга кўра, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар асосида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар, пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти уруғи ва кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади.
Покистон ОАВнинг ёзишича, алоҳида ва узоқ муддатли чора-тадбирлар пакети 2031 йил 1 январга қадар амал қилади.
Ҳужжатда, шунингдек, 2026 йил 1 январдан 2031 йил 1 январгача “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси ва белгиланган барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган солиқ тўловчилар учун мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланиши қайд этилган.
Мазкур солиқ имтиёзларини қўллаш муайян шартларга боғлиқ. Хусусан, ҳисобот солиқ даврида корхона умумий даромадининг камида 90 фоизи чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятдан олиниши лозим. Ҳар бир ходимга тўланадиган ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақининг камида икки бараварига тенг бўлиши шарт.
“Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, чиқиндиларни бошқариш инфратузилмасини модернизация қилиш, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш ҳамда иқтисодиётнинг ижтимоий ва экологик аҳамиятга эга соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар учун мустаҳкам иқтисодий рағбатлар яратиши кутилмоқда”, – деб ёзилган “The Gulf Observer” газетасида.