"The Times Kuwait" газетаси: Ўзбекистон ва Озарбайжон ишончли ҳамкорлик, мустаҳкам ва барқарор дўстликнинг 30 йиллигини нишонламоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кувайтнинг нуфузли "The Times Kuwait" газетасида "Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида мустаҳкам дўстлик ва ишончли шериклик муносабатлари ўрнатилганига 30 йил тўлди", сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Материал муқаддимасида Ўзбекистон ва Озарбайжон умумий тарих, маданий алоқалар ва ўзаро сиёсий ирода асосида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаётгани таъкидланган.
"2024 йилда икки давлат дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигини нишонлади. Бу эса икки томонлама алоқаларни давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори даражасига кўтарди. Бу узоқ муддатли ҳамкорликнинг асосини ташкил этувчи 200 дан ортиқ келишувга, шу жумладан, дўстлик ва стратегик шериклик шартномаларига асосланади", – деб ёзилган мақолада.
Шунингдек, икки давлат етакчиларининг 2017 йилдан буён 12 марта учрашгани ва 150 дан ортиқ олий даражадаги ташрифлар амалга оширилгани алоҳида урғуланган.
"Уларнинг яқин алоқалари кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнади. Иқтисодий алоқалар жадал кенгаймоқда. Сўнгги ўн йилликда савдо ҳажми саккиз баробар – 32 миллиондан 253 миллион долларгача ошди, умумий мақсад 1 миллиард долларга етказиш. Савдо, сармоя ва саноат ҳамкорлигини рағбатлантириш бўйича изчил қўшма саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирда Ўзбекистонда 240 дан ортиқ Озарбайжон компанияси, Озарбайжонда эса 70 та Ўзбекистон компанияси фаолият юритмоқда", – дея таъкидланган.
Қайд этилишича, автомобиль саноатидаги қўшма лойиҳалардан бири – Ҳожиғобул саноат паркида "Ўзавтосаноат" ва "Азермаш" ҳамкорлигида "Chevrolet" автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда. 9 мингта автомобиль ишлаб чиқарилгач, иккинчи завод қурилиши бошланган. Бу эса йилига 30 минг донагача автомобиль ишлаб чиқариш ва 1200 иш ўрни яратиш имконини беради.
"Ҳар икки давлат транспорт ва логистикани ўз географик жойлашувидан фойдаланишнинг калити деб билади. Ўзбекистоннинг Озарбайжон орқали юк ташиш ҳажми тўрт йил ичида беш баравар ошиб, 2024 йилда 1 миллион тоннага етди. Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли каби лойиҳалар орқали Хитой ва Жанубий Осиё билан боғланиш мақсад қилинган", – дея таъкидланди нашрда.
Бундан ташқари, мақолада Ўзбекистон ва Озарбайжон маданий дипломатияга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этилади. "Қўшма маданий тадбирлар, фестиваллар ва Бокуда Алишер Навоий, Тошкентда Низомий Ганжавий шарафига ўрнатилган ёдгорликлар чуқур ўзаро ҳурматни ифодалайди. Тошкентдаги Ҳайдар Алиев ёдгорлиги ушбу дўстликнинг яна бир рамзидир", – деб ёзилган "The Times Kuwait" газетасида.
Шунингдек, туризм ва таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг жадал ривожланаётгани урғуланган.
Мақола хулосасида "Мамлакатлар илмий ва таълим алоқаларини чуқурлаштирмоқда, 40 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари тузилди. Энергетика, молия ва тиббиёт соҳаларида қўшма ўқув дастурлари режалаштирилмоқда. Ҳар икки томон ҳам глобал ва минтақавий платформаларда ўзларининг кўп томонлама шериклигини кенгайтиришга содиқдир",– деб ёзилган.