ТИВда хусусий бандлик агентликлари фаолиятини такомиллаштириш, хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ва консуллик ёрдамини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Куранов ҳамда Хусусий бандлик агентликлари уюшмаси (ХБАУ) раиси Тоштемир Хайдаров иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда хорижий давлатларга ишлаш учун юборилаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хориждаги иш жойини тарк этиш ҳолатларини олдини олиш, меҳнат шартномаларига консуллик рўйхатидан ўтиш тўғрисида алоҳида бандни киритиш ҳамда ХБАУ фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ТИВ ва ХБАУ ўртасида ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, хориждаги фуқароларга ҳуқуқий ва консуллик ёрдамини самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда ТИВ кўмагида 2025 йил июнь ойида Германия ва Хорватия каби ривожланган давлатларда меҳнат ярмаркалари ҳамда "В2В" форматида иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида чет элдаги фуқароларнинг хавфсиз ва қонуний меҳнат фаолиятини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.