ТИВда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда томонлар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусларини амалга ошириш борасидаги ишлар ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, халқ фаровонлигини изчил оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни муҳокама қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон дунё ва минтақадаги ўзгарувчан вазият ҳамда кенг кўламли ички янгиланишларни ҳисобга олган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошираётгани қайд этилди.
Вазир мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва конструктив муносабатларни мустаҳкамлаш эканлигини қайд этди. Ўзбекистон юритаётган сиёсат минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, минтақавий хавфсизликнинг муҳим муаммоларини ҳал қилишга, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган.
Суҳбатдошлар халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий дипломатияни илгари суриш ва минтақавий савдо-иқтисодий кооперацияни мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатимизда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.
Учрашувда чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
/«Дунё» АА/.