ТИВда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигига бағишланган қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов бугун Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг июль ойи бошида Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Озарбайжон саммити якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигига бағишланган қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.