Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ТМК – муҳим фойдали қазилмалар соҳасида Ўзбекистонни жаҳон майдонига олиб чиқадиган бренд

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ТМК – муҳим фойдали қазилмалар соҳасида Ўзбекистонни жаҳон майдонига олиб чиқадиган бренд

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) якунланган IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг асосий иштирокчиларидан бирига айланди ва форум меҳмонлари ҳамда хорижий инвесторларга муҳим минерал захиралар ва саноат салоҳиятига асосланган мамлакат ёндашувини намойиш этди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
Форум доирасида “Ўзбекистон муҳим хомашё учун стратегик марказ сифатида: қўшилган қиймат занжирида инвестиция имкониятлари” мавзусида панель сессияси бўлиб ўтди. Унда илғор технологиялар ва ушбу ресурсларни диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Анжуман доирасида ташкил этилган ТМК стендига Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо каби қатор олий даражадаги меҳмонлар ташриф буюриб, Ўзбекистон технологик металлургия комбинати томонидан амалга оширилаётган муҳим фойдали қазилмалар бўйича инвестиция лойиҳалари билан танишдилар.
Бугун Ўзбекистон муҳим фойдали қазилмалар соҳасида янги глобал марказ сифатида намоён бўлиб, бутун дунё эътиборини ўзига тортмоқда. Шу боис форум доирасида мазкур стратегик йўналиш ҳам асосий мавзулардан бири сифатида илгари сурилиб, халқаро инвесторлар ва экспертларнинг диққат марказида бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2024 йилда ташкил этилган Ўзбекистон технологик металлар комбинати бу борадаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. ТМК бутун қиймат яратиш циклини тўлиқ амалга оширади – хомашё қазиб олишдан тортиб металл ишлаб чиқариш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни чиқаришгача.
Ҳозирги кунда заводда 25 дан ортиқ турдаги муҳим фойдали қазилмаларни қамраб олувчи 70 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси устида иш олиб бориляпти. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,6 миллиард АҚШ долларига тенг.
ТМК хорижий инвесторлар учун очиқлик, узоқ муддатли ишонч ва барқарор шериклик тамойилларига асосланган ҳамкорлик моделини таклиф этмоқда. Бугунги кунда завод АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Дания каби мамлакатларнинг етакчи молиявий ва технологик институтлари билан бевосита ҳамкорликни йўлга қўйган.
Форумда Ўзбекистоннинг муҳим фойдали қазилмалари соҳасини юқори баҳолаган кўплаб инвесторлар иштирок этди ва ТМК билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди. Хусусан, ТМК вакиллари 60 дан ортиқ халқаро компаниялар билан учрашувлар ўтказиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. ТМК лойиҳаларига АҚШнинг Халқаро тараққиёт молия корпорацияси, Европа инвестиция банки, Швейцариянинг “SGS”, Япониянинг “MITSUI & CO., LTD”, Туркиянинг “Эскихисар” каби бир қатор йирик компаниялар юқори қизиқиш билдирди.
Бундан ташқари, форумда ТМК ва Американинг “Cove Capital” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат технологик металлар соҳасида йирик сармояларни жалб қилади, қўшма лойиҳалар ва глобал ташаббусларни йўлга қўяди, Ўзбекистон эса дунёнинг энг талабчан бозорларига тайёр маҳсулотлар етказиб берувчи марказга айланади. “Cove Capital” бошқарувчи ҳамкори Пини Альтхаусанинг айтишича, Ўзбекистон АҚШ ва Европа учун муҳим минерал хомашёдан қўшимча қийматли маҳсулотлар етказиб берувчиси бўлишга тайёр. ТМК ва Швейцариянинг “SGS” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолангани Тошкент халқаро инвестиция форумининг яна бир муҳим воқеаси бўлди.
Ҳамкорликдан асосий мақсад ТМК томонидан “SGS” билан ҳамкорликда ташкил этилган Марказий нано-аналитик лабораторияни тизимли равишда ташкил этишдан иборат. “ТМК – етарлича амбицияли ва йирик компания, умид қиламанки, яқин келажакда у жаҳон бозорида машҳур брендга айланади. “SGS” ва ТМК ўртасида меморандумнинг имзоланиши илмий тадқиқотлар соҳасида янги босқичга кўтарилиш имконини беради”, – “SGS” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Валерий Ким.

“Дунё” АА