Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Томошабинлар шундай фильмлар кераклигини эътироф этишмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Томошабинлар шундай фильмлар кераклигини эътироф этишмоқда

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг тантанавор нишонланиши урфдан қола бошлаган ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари ўрталарида улуғ адибимиз Одил Ёқубов бир воқеани сўзлаб берганди.

“Фронтовик ёзувчи деб Москвада ўтказиладиган бир анжуманга мени ҳам таклиф этишди, — деган эди Одил ака ўшанда. — Борай десам, бу ердагиларга ёқмайди, бормай десам, таклиф қилишибди. Ахийри, қани, нима гап экан, деган қизиқиш устун келиб йўлга отландим. Қарасам, катта залда бир дунё одам йиғилган. Бу вақтда энди-энди мустақиллигини қўлга киритган республикаларнинг аксарияти ўз вакилларини юборишмаган экан. Ҳарбий формадагилар, генераллар, маршаллар. Бир-бирининг ортидан минбарга кўтарилишиб, руслар фашистларнинг додини берганини мақтаб ётишибди. Чидаб туролмадим, қўл кўтариб сўз олдим, минбар томон юрдим. Минбарга чиқаётиб ҳаяжонланганимдан туртиниб, йиқилиб кетишимга оз қолди. Минбарга чиқиб, ўртоқлар, нима деяпсизлар, бу ғалаба бутун инсониятники, урушда Ўзбекистондан шунча, Қозоғистондан шунча, Ўрта Осиёдан шунча йўқотишлар бўлди, дедим. Ўзи емай, ўзи киймай фронтга юборилган вагон-вагон нарсалар, эвакуация қилинганлар ҳақида гапирдим. Ҳаммаси жим бўлиб қолди. Кейин Большаков дегани, Ўзбекистондан бир фронтовик ёзувчи келиб минбарга зўрға кўтарилди-ю, аммо ҳақ гапларни айтиб кетди, дебди”.

Ҳа, уруш ҳақиқатларини Ватан ва миллат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда талқин этиш зарурлигини тарихчилар уқдириб келишади. Шу маънода, кейинги йилларда юртимизда фашизм устидан қозонилган ғалабани объектив баҳолаш ишларига жиддий эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йилилигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон халқининг жанг майдонларидаги, уруш ортидаги қаҳрамонлиги ва фидокорона меҳнатини, тарихий хизматларини мамлакатимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш ва абадийлаштириш, ёш авлодни ота-боболаримиз жасоратига муносиб бўлган, бугунги тинч, осойишта ҳаётни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлашга қодир, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялаш мақсади қўйилгани эса буни аниқ ифода этади.

Пойтахтимизда Ғалаба боғини барпо этиш, боғ марказида беш ўғли урушда мардларча ҳалок бўлган Зулфия Зокирова ва унинг садоқатли келинлари сиймосида ўзбек оиласининг умумлашган образини акс эттирадиган “Матонат мадҳияси” деб номланган ёдгорлик мажмуасини юксак ғоявий-бадиий савияда яратиш учун энг истеъдодли ва маҳоратли ижодкорлар, меъмор ва мутахассислар жалб этилиши вазифалари қўйилди.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йили 9 майда урушда беш нафар фарзандидан айрилган хонободлик она Зулфия Зокирова ҳақидаги фикр-мулоҳазаларида бу мавзуда асарлар яратиш лозимлиги ўз тажассумини топган эди. “Ўзбеккино” Миллий агентлигида эса Зулфия Зокирова ҳақида бадиий фильм яратишга киришилган эди.

Зулфия Зокировани яхши биладиган, “Йигирма миллиондан бири”, “Сиз билган Дукчи Эшон”, “Сургун” сингари қатор асарлари билан ўқувчиларга яхши таниш бўлган хонободлик таниқли публицист ва ёзувчи Алиназар Эгамназаровнинг “Беш жангчининг онаси” очерки мотивлари асосида Ҳасан Тошхўжаев ва Жаҳонгир Аҳмедовлар сценарийси асосида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов актёрларни танлашда Зулфия Зокирова образига республикамиздаги ўнлаб актрисаларни синовдан ўтказганини айтади. Режиссёрнинг она образига таниқли актриса Дилором Каримовани танлаб хато қилмаганини фильм намойиш этилганидан сўнг томошабинлар ҳам эътироф этишди. Дилором Каримова бошчилигидаги актёрлар ансабмлининг бу жиддий мавзуга барча истеъдодларини ишга солиб муносабатда бўлишгани томошабинларда ёқимли таассурот уйғотди. Улар шундай фильмлар кераклигини эътироф этишмоқда.

Суратга олиш ишлари 2019 йил 14 сентябрда бошланган “Илҳақ”нинг Ўзбекистонда суратга олиш жараёни 2020 йилда тамомланганидан сўнг, Беларусда жанг саҳналарини суратга олиш ишлари учун фильм ижодкорлари бир неча марта у ерга бориб, тасвирга олиш ишларини бажаришганини, Беларусдаги пиротехникалар маъқул бўлмагани учун Москвага ҳам бориб келишганини айтишади.

Диққатга сазовар жиҳати шундаки, фильм ижодий гуруҳини асосан ёшлар ташкил этган. Гримчилар, костюм усталари ва бошқалар маданият ва санъат институти талабаларидир. Ўзбек киноларидакўп йиллардан уруш ортидаги воқеалар тасвири билан чегараланиб, фронт манзараларига эътибор берилмай келинарди. “Илҳақ” бадиий фильми ишга тушаётганида ҳам жанг саҳналари кўзда тутилмаган.“Ўзбеккино” ҳукуматдан қўшимча яна 2 миллиард маблағ сўраб олади. Шу тариқа “Илҳақ”нинг томошабинларга тақдим этилган ҳозирги жанг саҳналари ҳам мавжуд варианти пайдо бўлади.

Албатта, санъатнинг индивидуал турларидан фарқли ўлароқ, кино санъати ижодий жамоа фаолиятининг натижаси ўлароқ дунёга келиши назарда тутилса, бу жараёнда сценарий муаллифларидан тортиб бастакорларгача, актёр ижросидан тортиб овозлаштириш ишларигача яхлит мукаммаллик касб этганига томошабинлар турлича муносабатда бўлишмоқда.

“Илҳақ” бадиий фильмига жами 10 миллиард сўм маблағ сарфланди. Каронавирус пандемияси шароитида кинотеатрларда намойиш этилиши имконсизлигини ҳисобга олиб, Бадиий кенгаш қарори билан “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Илҳақ” билан бир қаторда уруш мавзусидаги “101” бадиий ва “Халқ жасорати” ҳужжатли фильмларини ҳам телеканаллар орқали халқимизга етказиб берди.

Бу ўринда, албатта, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги кинотеатрлардан аввал ўз маҳсулотини телевидение орқали намойиш этишининг бугунги кундаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда маънавий жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди. Иқтисодий таҳлилларга кўра, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан яратиладиган фильмларга сарфланадиган маблағнинг кинотеатрлар тушумидан қопланиши ниҳоятда паст даражада бўлиб, республикамизда кинотеатрлар сони камайиб кетгани ҳам бунинг сабабларидан бири ҳисобланади. Агентликда бугунги кунда мазкур масала ечимига доир изланишлар ҳам олиб борилмоқда. Нимаики бўлмасин, томошабинлар ишончини оқлаган ҳолда миллий ўзанга асосланган юксак савияли фильмлар яратилиши йўлида “Илҳақ” ва “Халқ жасорати” сингари фильмлар ўзига хос босқич бўлиб қолади. Ҳозирги кунда эса “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши қарорига кўра, “Илҳақ” бадиий фильмини рус тилига дубляж қилиш ва инглиз тилида титрлаштиришга рухсат берилди.

Шойим БЎТАЕВ,
“Ўзбекино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси.

UzA