"Тошкент" автовокзалидан "Тошкент – Олмаота – Тошкент" йўналишида илк автобус йўлга чиқди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун 11 апрель куни “Тошкент – Олмаота – Тошкент” йўналишида илк йўловчи ташувчи автобус қатнови амалга оширилмоқда.
Йўналиш масофаси 818 километрни, йўлдаги вақт эса 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Жадвалларда “Ғишт кўприк” (Ўзбекистон) ва “Ипак йўли” (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ажратилган.
– Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида барча соҳада яқин ҳамкорлик алоқалари янги босқичда мустаҳкамланиб бормоқда, – дейди “Эркин Эмина Экспресс Тоур” МЧЖ раҳбари Ҳамиджон Насруллаев. – Айниқса, савдо-сотиқ, транспорт хизмати кўрсатиш борасида алоқалар кутилган самара бермоқда. Шу йил январь ойи бошида Тошкент – Чимкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Бугун Тошкент – Олмаота – Тошкент йўналишида илк йўловчи ташувчи автобуслар қатнови очилмоқда. Бу икки давлат раҳбарларининг халқларимиз манфаатини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракати самарасидир. Йўналишда замонавий “Ютонг” автобуслари хизмат қилади. Унда йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд. Асосий мақсадимиз икки қардош халқ ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш.
Хабар қилганимиздек, ташувчилар томонидан йўналиш бўйича йўл ҳақи 100 минг сўм ёки 4000 тенге нархда. Мунтазам қатновлар 12 апрелдан бошланади. Кунига “Тошкент” автовокзалидан уч марта (соат 16:00; 17:00 ва 18:00) қатнов амалга оширилади. Йўналишда хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон томонидан ташувчи «Эркин Эмина Экспресс Тоур» МЧЖ «Ютонг» (Хитой) русумли автобуслардан, Қозоғистон томонидан ташувчи «Юг Транс Лайн» МЧЖ эса «Ванхол» (Бельгия) русумли автобусларидан фойдаланади.