Тошкент халқаро инвестиция форуми: иккинчи йўналиш – Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 5-6 март кунлари Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Тадбир доирасидаги мунозаралар учта асосий йўналиш бўйича олиб борилиши режалаштирилган: «Ишбилармонлик учун очиқлик», «Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш» ва «Технологик инновациялардан фойдаланиш», деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Форумда иштирокчилар ва йирик инвесторлар Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. «Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш» мавзусида ташкил этиладиган иккинчи йўналишда иштирокчилар қуйидаги асосий масалаларни кўриб чиқадилар.
Марказий Осиёда савдо оқимларини трансформация қилиш ва уларнинг капиталлашуви
Ўзбекистон замонавий ривожланишга катта эътибор берар экан, унинг учун минтақавий ва глобал савдо алоқаларини кенгайтириш, хусусан, Осиёда ўсиб бораётган ўрта синф учун товарлар ва хизматларни яратиш имконияти пайдо бўлди. Масалан, биргина 2018 йилда Хитой билан икки томонлама савдо ҳажми 35 фоизга ўсди, мингдан ортиқ компания Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритди.
Шу билан бирга, мамлакатда барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш учун савдо соҳасида рақобатбардошликни ошириш чораларини кўриш зарур. Бу ўринда хусусий секторда ишлаб чиқаришни ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, савдо кенгайтиришга ёрдам бериш масалалари ўрганилиши лозим. Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг янги бозорларга кириб боришини таъминлаш мақсадида инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган сиёсий чораларни амалга ошириш керак. Айни жиҳатлар «Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш» мавзусида ташкил этиладиган муҳокамалар марказида бўлади.
Транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришнинг янги босқичини амалга ошириш
Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг қайта тикланиши сифатида баҳоланаётган “Бир макон, бир йўл» лойиҳасида юқори мавқега эга. Бу одамлар ва юкларни ташиш учун логистика имкониятларини юқори даражада ошириш имконини беради.
Иштирокчилар ушбу мавзу доирасида ҳаво, автомобиль ва темир йўллари, йўловчи ташиш, юк транспортини фаол ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилади, логистика хизматларини модернизация қилиш учун рақамли инфратузилмани такомиллаштириш, логистика салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган молиялаштириш моделларини кўриб чиқадилар.
Ўзбекистоннинг нефть ва газ бозоридаги иштирокини кенгайтириш
Ўзбекистон нефть ва газ захираларидан унумли фойдаланишга интилмоқда. Давлат 2025 йилгача бўлган муддатда инфратузилмани модернизация қилиш ва соҳани халқаро энергия бозорининг кучли иштирокчисига айлантириш учун жалб қилинадиган сармоя ҳажмини 33 миллиард долларга етказишни режалаштирган.
Бироқ, асосий вазифа самарадорликка эришиш учун зарур технологияларни сотиб олиш бўйича шерикликни янада мақсадли йўлга қўйиш бўлиб қолмоқда.
Тадбирда иштирокчилар келгуси ўн йилда нефть ва газ экспортини ошириш имкониятларини баҳолаш, соҳани қайта қуриш ҳамда модернизация қилиш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш имконига эга бўлади.