Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкент халқаро конференцияси минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади Тошкент халқаро конференцияси минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
 Тошкент халқаро конференцияси минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади Тошкент халқаро конференцияси минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади

Тошкент икки кун давомида йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида ЎзА мухбирлари анжуман иштирокчиларининг фикрлари билан қизиқди.

Сергей Лавров, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири:

– Ўзбекистон Президентининг минтақада барқарорликни таъминлашга доир ташаббуси Афғонистондаги вазиятни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилишда муҳим қадам бўлди. Бу ғояни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам қўллаб-қувватлади. Конференцияда Афғонистонга қўшни барча давлатлар вакиллари қатнашди. Чунки бу муаммони уларнинг иштирокисиз бартараф этиб бўлмайди. Айни пайтда конференцияда Европа ва Форс кўрфази давлатлари вакиллари ҳам иштирок этгани диққатга сазовор. Биз Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, унинг иқтисодиётини қайта тиклаш йўлидаги ҳар қандай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси Афғонистон ҳукумати ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Буни бугун Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳам алоҳида таъкидлади. Конференция бу борада аниқ амалий қадамлар ташлаш имконини яратди.

Бу ташаббусни амалга ошириш учун конференция доирасини кенгайтириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаёт ҳукм суриши, ушбу мамлакат террорчилик, наркотрафик ва бошқа хатарлардан холи бўлиши барчамизнинг миллий манфаатларимизга жавоб беради.

Евгений Сисоев, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси директори:

– Тошкент халқаро конференцияси Афғонистон бўйича ўтказилаётган ғоят муҳим тадбирлардан бири бўлди. Шу ўринда, минтақада барқарор ривожланишни таъминлаш борасида Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлашни истардим. Бугун Яқин Шарқдаги можаролар, Шимолий Африканинг айрим мамлакатларида давом этаётган нотинчлик жаҳон ҳамжамияти олдида турган, ҳал этилиши керак бўлган биринчи даражали вазифа бўлиб қолмоқда.

Сурия, Яман, Ливиядаги кескин вазият терроризм экспорти ва миграция тўлқинини юзага келтирмоқда. Ушбу мамлакатлар ҳудудида ҳаракат қилаётган қуролли кучлар босими остида бу ерда террорчилик ҳаракати ўз йўналиш ва географиясини ўзгартириб бормоқда. Тўқнашувлардан қочиб юртига қайтаётган ҳаракат аъзолари эса ўз давлатида мудроқ террор ҳаракатини ташкил этмоқда. ШҲТнинг аксилтеррор тузилмаси ўз фаолиятини бу каби муаммо ва хатарларни бартараф этган ҳолда, аниқ натижаларга эришаётганини айтиб ўтишни истардим. Чунончи, ҳозирги кунга қадар ташкилотимиз томонидан 600 террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларининг олди олинди.

Тошкент конференцияси тинчликка эришиш мақсадидаги ғоят муҳим қадам бўлиб қолади.

Эрлан Абдилдаев, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири:

– Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик бўлса, минтақа давлатлари ривожланади, халқлар фаровонлиги ошади. Ҳозирга қадар атрофимизда салбий жараёнлар Афғонистон билан боғлиқ вазиятда юз бераётган эди. Хусусан, терроризм, гиёҳвандлик, қурол-яроғ, одам савдоси муаммолари ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар қўшнилар тинчлигини бузаётгани бор ҳақиқат. Шу боис, агар биз Афғонистонга ёрдам берсак, бу билан ўз-ўзимизга ёрдам берган бўламиз.

Жон Манза, НАТО бош котибининг операциялар бўйича ёрдамчиси ўринбосари:

– Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича жуда кўп гапирилган. Бу борада НАТО ҳам Афғонистон билан кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади.

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас. Мамлакатдаги нотинчлик халқаро терроризм билан боғлиқ. Барчамиз бу хавфни қоралаймиз. Бироқ, унга барҳам бериш учун ҳали кўп иш қилиниши керак. Урушни тўхтатишнинг энг самарали йўли эса муросадир. Айни шу мақсад учун зарур қадамлар қўйилиши керак.

Гарет Бейли, Буюк Британия бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили:

– Афғонистонда тинчликни таъминлаш учун керак бўладиган даражада кўмак бериш, сармоя киритишга ҳамиша тайёрмиз. Хусусан, электр энергияси етказиб беришни ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Афғонистон ҳукумати бор кучини тинчликни сақлаш ва таъминлашга сарфлаши керак.

Биз Афғонистондаги барча овозларни эшитишимиз, одамларнинг истакларини инобатга олишимиз шарт. Бунинг учун эса, албатта, терроризмга, турли зўравонликларга барҳам бериш лозим.

www.uza.uz