Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИТБ бошқарув кенгаши аъзоларининг йиллик мажлисига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) Маркетинг ва алоқа сектори директори, доктор Тамер Аҳмад Баазим ва ИТБнинг йиллик йиғилишлари ишчи гуруҳ раҳбари Нура Моззин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мубири.
Мақсад икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ҳамда жорий йилнинг 31 август – 4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик анжуманига тайёргарлик ишларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Тамер Аҳмад Баазим Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом тараққиёт банкининг бошқарув кенгаши аъзоларининг йиллик мажлисини ташкил этиш бўйича маслаҳатчи ҳисобланади.
Учрашувда Т.Баазим ИТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар илиқ ва дўстона тарзда ривожланиб бораётганини таъкидлади ва ИТБ раҳбарияти номидан COVID-19 пандемияси қийинчилигига қарамай ушбу анжуманни ташкил этишга розилик бергани учун Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
Саудия томони Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғилишига тайёргарлик ишлари белгиланган режа асосида амалга оширилаётганини, ИТБнинг Олма-отадаги минтақавий офиси мазкур йўналишда Ўзбекистон билан доимий равишда мулоқотда бўлиб турганини қайд этди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, анжуман иштирокчиларига виза бериш тартибларини осонлантириш, иштирокчилар ва хорижий ОАВ вакилларини рўйхатини шакллантириш хусусида фикр алмашилди.
Тошкентда бўлиб ўтадиган ИТБ бошқарувчилари йиллик мажлисига Жанубий Корея, Япония, Хитой ва бошқа давлатларнинг ишбилармонлари ва сармоядорларини, Осиё тараққиёт банки ва қатор йирик банклар вакилларини таклиф этиш назарда тутилмоқда.
Учрашувда ИТБ томонидан Тошкент анжуманига бағишлаб тайёрланган видеолавҳа тасдиқланди ва Ўзбекистон вакилларига анжуман арафасида маҳаллий ва хорижий ОАВда намойиш этиш учун тақдим этилди.
«Дунё» АА