Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан иш бошлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкент Жанубий вокзали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ замонавий архитектура талаблари асосида тубдан рекострукция қилинди. Вокзалнинг умумий майдони 9,2 гектар бўлиб, 650 метрлик 3 та перронга эга.
Вокзал ҳудудида диаметри 14 метрлик иккита замонавий фаввора қурилган. Бу ёз кунлари ҳудуддаги иқлим мусаффолигини таъминлаб, йўловчиларга кўтаринки кайфият бағишлайди.
Вокзал бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиб, бир кеча кундузда 20 000 нафар йўловчилар 19 поездларда кутиб олинади ва кузатилади.
Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вокзал ҳудуди замонавий девор билан ўралган. Вокзал биноси, касса зали ва вокзал ҳудуди 170 та видеокузатув камералари билан таъминланган.
Йўловчиларнинг йўл ҳужжати, паспорти, багажи ва қўл юклари вокзал ҳудудига кириш жойининг ўзида текширилади. Вокзал биносида йўловчилар учун жаҳон стандартларига мос шароитлар яратилган. Бинода кутиш, VIP заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона, дам олиш хоналари, буфет, кўчма савдо нуқталари, газета ва журналлар, WiFi интернет хизмати, электрон кутубхона, планшет хизмати, ширинликлар ва миллий совғалар сотиш шахобчаси, мобил қурилмалар учун қувватлантириш манбаи, электрон маълумотлар маркази ва таблоси, сайёҳлар зали ва замонавий лифт мавжуд.
Кутиш зали кўргазма ва телевизион ахборот воситалари билан жиҳозланган.
Йўловчиларга бир суткада 100 нафарга яқин ишчи хизматчи хизмат кўрсатади.
Кутиш зали ҳаво ҳарорати меъёрини таъминловчи совутгичларга эга. Чипталар вокзал ҳудудида жойлашган бўлиб, бир кеча кундузда 5000 та чипта сотилади, шу жумладан электрон чипталар рўйхатдан ўтказилади.