Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг илк учрашуви бўлиб ўтди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг илк учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ташаббуси билан бугун Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг илк учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мажлисда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этишди. Иштирокчилар 2024 йил 9 август куни Остона шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қабул қилинган Қўшма баёнот ҳамда 2025-2027 йилларга мўлжалланган Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Йўл харитасига таянган ҳолда, Афғонистон масалалари бўйича махсус вакиллар даражасида Контакт гуруҳини ташкил этишнинг долзарблиги ва ўз вақтида ташаббус сифатида илгари сурилганини таъкидладилар.

Ушбу гуруҳ Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий қизиқиш уйғотувчи масалалар юзасидан мунтазам ва мақсадли мулоқот олиб борувчи мустақил минтақавий платформа сифатида қаралмоқда.

Учрашувда Марказий Осиё ва Афғонистоннинг геостратегик ўрни, тарихий жиҳатдан боғлиқ маданий ва иқтисодий макон, шунингдек, Евроосиёда барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга бўлган умумий манфаатлар инобатга олиниб, Афғонистон масаласига мустақил ёндашувни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Афғонистондаги вазият бўйича умумий, мувозанатли ва реалистик ёндашувларни ишлаб чиқишга интилишларини тасдиқладилар. Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни тиклаш ва ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Марказий Осиё давлатлари вакиллари минтақа мамлакатларининг миллий манфаатлари ва устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда Афғонистоннинг ҳозирги амалдаги ҳокимияти билан ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар. Бунга трансчегаравий жиноятчилик, экстремизм ва терроризмга, шунингдек, наркотик моддалар савдосига қарши кураш ҳам киради.

Томонлар Афғонистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатлардаги ўрнини қайд этдилар.

Контакт гуруҳининг афғон масаласи юзасидан фикр алмашиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун платформа сифатида барқарор фаолият юритишини таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратиб, мазкур форматда, жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Консультатив учрашувлари доирасида мунтазам учрашувларни ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида келишиб олдилар.

Томонлар Контакт гуруҳининг келгусидаги фаолияти Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича минтақавий кун тартибини шакллантиришда мустақил ва масъулиятли ролини мустаҳкамлашга, шунингдек, бутун макрорегионнинг барқарор ривожланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.