Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун пойтахтимизда минтақадаги энг йирик ва нуфузли соҳа тадбирларидан бири – "MINEX Central Asia 2025" форуми очилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Жаҳон миқёсида муҳим фойдали қазилмалар соҳасидаги истиқболларга бағишланган ушбу форум Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Форум дастури доирасида турли ташкилотлардан 60 нафар маърузачилар нодир ва муҳим металларни барқарор етказиб бериш занжирларини шакллантириш, минтақавий стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ва сармоявий ишончни мустаҳкамлаш, тоғ-кон саноатида ESG стандартлари ва барқарор амалиётини жорий этиш, қайта ишлаш соҳасида инновациялар, рақамлаштириш ва илғор технологияларни жорий этиш ва бошқа бир қатор устувор йўналишларни муҳокама қиладилар.
Мазкур форум доирасида илғор ютуқлар, инновацион ечимлар ҳамда Марказий Осиёнинг тоғ-кон-геология-қидирув саноатини барқарор ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида илк бор таъсис этилган "Central Asian Mining & Geological Exploration Award" мукофоти тақдим этилиши кутилмоқда.
Форум профессионал тажриба алмашиш, экспертлар мулоқоти ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун муҳим майдонга айланишга ваъда бермоқда.