Тошкентда ташкил этилган “Хусусий сектор куни” форуми 1000 дан ортиқ иштирокчини тўплади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Тошкентда Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг 46-йиллик анжумани доирасида кеча Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш Ислом корпорацияси (ICIEC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD), Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ва бошқа шўъба корхоналари томонидан ташкил этилган "Хусусий сектор куни" форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, форум ўз платформасида ҳамда B2B ва B2G шаклида ўтказилаётган икки томонлама учрашувлар доирасида 1000 дан ортиқ мансабдор шахслар, сиёсатчилар, вазирликлар, идоралар, савдо-саноат палаталари, бизнес уюшмалари раҳбарлари, ИТБга аъзо мамлакатлар ишбилармон доиралар вакиллари ва хусусий инвесторларни бирлаштирди.
Тадбир давомида Банкка аъзо мамлакатлардаги инвестициялар, савдо ва суғурта соҳаларида ИТБ фаолияти, ташаббуслари ва қарорлари билан боғлиқ масалалар ёритиб борилди. Форум кун тартибида коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари ва механизмлари ҳам муҳокама қилинди.
Форум иши ИТБ Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ва Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси номидан Банк Бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг маърузалари билан очиб берилди.
Томонлар Форум янги “ўсиш нуқталари”ни белгилаш ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ноёб платформага айланди, дея якдил фикрга келдилар. “Янги компаниялар, янги битимлар, янги технологиялар ва янги иш ўринлари” тамойили узоқ муддатли ривожланиш мақсадларига эришиш учун унификациялашган алгоритм эканлиги билдирилди. Шу муносабат билан, ИТБга аъзо мамлакатлар иқтисодиётларининг инвестиция ва савдо салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган халқаро иқтисодий ҳамкорлигини фаоллаштириш долзарблиги қайд этилди.
Шунингдек, ковиддан кейинги даврда иқтисодий тикланиш, аҳоли бандлигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашнинг энг кучли “драйвери” хусусий сектор эканлиги таъкидланди. Банкка аъзо мамлакатлар иқтисодиётларига хусусий секторнинг ҳиссасини оширишга қаратилган учта, яъни Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси, Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорацияси ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг фаолияти батафсил очиб берилди.
ИТБ унга аъзо мамлакатларни пандемиянинг салбий оқибатларини муваффақиятли бартараф этиш ва янги иқтисодий муҳитга мослашишда қўллаб-қувватлашда давом этиши, хусусий секторнинг ролини рағбатлантиришга эътибор қаратиши маълум қилинди.
ИТБ раҳбарияти форум иштирокчиларини ўз мамлакатларида хусусий сектор экотизимларини ривожлантириш учун Банк томонидан тақдим этилаётган молиявий воситаларидан, шу жумладан, молиявий линиялар, суғурта, тезкор молиялаштириш, ўз-ўзини молиялаштириш, активларни бошқариш ва сукук бўйича маслаҳат хизматларидан фаол фойдаланишга чақирди.
Форум дастурига шунингдек, Банкка аъзо мамлакатлар ИТБ тузилмалари томонидан қўллаб-қувватлаш усуллари ва меҳанизмлари муҳокамасига бағишланган тематик сессиялар ҳамда хусусий сектор вакиллари ўртасидаги муносабатларни тиклашнинг самарали алгоритмлари киритилди.
Ўзбекистоннинг инвестициявий ва савдо имкониятлари ҳамда ИТБга аъзо мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашнинг шарт-шароитлари ҳам атрофлича очиб берилди. Муҳокамаларда ИТБнинг шўъба корхоналари, Халқаро валюта жамғармаси, “Россия экспорт маркази” компаниялар гуруҳи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, турли мамлакатлардан бир қатор тижорат банклари раҳбарлари, хусусий инвесторлар ва тадбиркорлар, шунингдек, инвестиция компаниялари ва консалтинг агентликлари вакиллари қатнашди.
“Дунё” АА