Toшкентдa Tуркия иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Tуркия Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўртасида мазкур олий ўқув юртининг Тошкентдаги филилини очиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Анқара шаҳрида ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик йиғилиши натижалари бўйича қўшма баёнот имзоланди.
Таъкидлаш жоиз, Туркия мамлакатимизнинг етакчи савдо шерикларидан бири саналади. Кейинги йилларда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити туфайли Ўзбекистонда турк бизнеси вакиллари фаолияти сезиларли даражада кенгайди. Жумладан, 2019 йилда ўзаро савдо айланмаси ҳажми 2 ярим миллиард доллардан ошди.
Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бўйича ҳам қатор келишувларга эришилди. Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Tуркия Палаталари ва биржалари иттифоқи ҳузуридаги Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини очиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Юртимизда мазкур олий ўқув юрти филиалини очиш ташаббуси 2019 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ишбилармонлар кенгаши доирасида ўтказилган музокараларда илгари сурилган ва келишилган эди.
Маълумот ўрнида қайд этиш керак, пойтахтимизда фаолият бошлаши кўзда тутилган университет филиали дуал таълим тизими асосида бизнес ва тадбиркорлик йўналишларида мутахассислар тайёрлайди.
UzA