Тошкентда ўтказилган музокараларда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Самарқандда бўлиб ўтадиган ТДТ саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга алоҳида эътибор қаратди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бугун Бош котиб Бағдод Амреев бошчилигидаги Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон ва Ташкилот ўртасидаги муносабатлар ижобий суръатлрда ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Мамлакатимизда ўтказилган қатор муҳим тадбирлар, масалан, Ахбоброт-коммуникация технологиялари соҳасига масъул вазирларнинг 4-йиғилиши (2022 йил 25-26 октябрь, Самарқанд) ва Ташкилот транспорт вазирларининг йиғилиши (2022 йил 27-28 октябрь, Тошкент шаҳри) якунлари бўйича фикр алмашилди.
Ўзбекистонда ТДТ билан биргаликда ўтказилиши режалаштитилган учрашувлар жадвали, жумладан, Иқтисодиёт вазирлари йиғилиши (2022 йил 9 ноябрь, Самарқанд) ҳамда Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилишига (2022 йил 10 ноябрь, Самарқанд) доир турли жиҳатлар кўриб чиқилди.
Жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг баъзи мавзулари ҳам муҳокама қилинди.
«Дунё» АА