Тожикистон ОАВ: Олий даражадаги мулоқотларнинг изчил динамикаси Ўзбекистон-Хитой шериклигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тожикистоннинг "Аvеsта" ахборот агентлиги "Ўзбекистон ва Хитой: "Марказий Осиё – Хитой" ҳамкорлиги доирасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда сўнгги 10 йил давомида расмий Пекин Марказий Осиё минтақасининг барча мамлакатлари билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатгани ва шу орқали давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаол ривожлантириб келаётгани ҳақида сўз юритилади.
"Қарийб 35 йил ичида Ўзбекистон, Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги муносабатларда улкан ўзгаришлар юз берди. 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Хитой" онлайн саммитида қайд этилганидек, 1992 йилдан буён Хитой ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициялар деярли 100 баробарга ошди", – деб ёзилади мақолада.
Нашрда таъкидланганидек, бугунги кунда Хитой Марказий Осиё мамлакатлари учун энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкор ва минтақадаги халқаро муносабатларнинг асосий иштирокчисидир.
"Аvеsта" АА, шунингдек, 2016 йилда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши билан Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги янада жадал ривожланиш траекториясига кирганига урғу берган. Қайд этилишича, бунга олий даражадаги мунтазам сиёсий мулоқот ҳам, икки давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган дўстона ва ишончли муносабатлар ҳам ёрдам бермоқда.
"Олий даражадаги мулоқотларнинг изчил динамикаси давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ёрдам берди. Хитой Раиси Си Цзиньпин 2013 йилдан буён Ўзбекистонга уч марта ташриф буюрди. Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 2017 йилдан буён Хитойга учта давлат ва тўртта расмий ташрифини амалга оширди. Давлат раҳбарларининг халқаро ташкилотлар саммитлари доирасидаги учрашувлари ҳам мунтазам равишда ўтказилади", – деб таъкидланади мақолада.
Шунингдек, нашрда қайд этилишича, фаол савдо-иқтисодий ҳамкорлик муносабатларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнамоқда. 2024 йилда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 13 миллиард АҚШ долларидан ошди, яқин йилларда томонлар уни 20 миллиард долларга етказишни мақсад қилган. 2017-2024 йилларда ўзлаштирилган Хитой инвестицияларининг умумий ҳажми эса 17,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
"2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида Хитой Экспорт-импорт банкининг минтақавий офиси очилди. Бу эса ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун улкан истиқболларни белгилаб берди", – деб ёзилган "Аvеsта" АА тарқатган мақолада.