Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти хабар бермоқда.
Айни дамда ташриф доирасида “Hayatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов ва Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Хамро Рахимзода билан расмий учрашув бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш, тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.