Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тожикистондан муносабат: "Марказий Осиё – Хитой" формати минтақавий ҳамкорликнинг барқарор ва тизимли механизми сари ишонч билан ривожланмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тожикистондан муносабат: "Марказий Осиё – Хитой" формати минтақавий ҳамкорликнинг барқарор ва тизимли механизми сари ишонч билан ривожланмоқда

Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори, Россия-Тожикистон (славян) университетининг Хорижий минтақавий тадқиқотлар ва ташқи сиёсат кафедраси профессори, тарих фанлари доктори "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Хитой" саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Саммит Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги мулоқотнинг янги форматига ўтиш бўлди. Сиань шаҳрида бўлиб ўтган саммитда 54 та ташаббус илгари сурилган эди, 19 та ҳамкорлик платформаси яратилди, бу томонларнинг сиёсий ва иқтисодий консолидациясининг юқори даражасидан далолат беради.

Марказий Осиё давлатлари пойтахтларида ҳар икки йилда бир марта навбатма-навбат учрашувлар ўтказиш тамойилининг белгиланиши томонларнинг доимий ва барқарор мулоқот шакли сифатида ушбу форматни мустаҳкамлаш истагини акс эттиради.

"Марказий Осиё – Хитой" формати минтақавий ҳамкорликнинг барқарор ва тизимли механизми сари ишонч билан ривожланмоқда. Остонадаги саммит нафақат кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг навбатдаги босқичи, балки Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги архитектураси – тенглик, барқарор ривожланиш ва ўзаро манфаатларга асосланган архитектурани шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Саммит доирасида 17 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари ҳар томонлама кенг қамровли стратегик шериклик сифатида белгилаб берилган икки томонлама муносабатлар мисли кўрилмаган даражада юқори эканлигини тасдиқладилар. Икки давлат раҳбарларининг музокараларида, шунингдек, сиёсий мулоқот чуқурлашгани қайд этилди. Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти фаол ишламоқда, июнь ойида Самарқандда Ўзбекистон ва Хитой Ҳудудлараро иккинчи форуми бўлиб ўтди.

Мамлакат етакчилари ҳузурида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларнинг якунлангани тўғрисидаги баённоманинг имзоланиши учрашувнинг муҳим якуни бўлди. Бу Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига тўлиқ интеграциялашуви учун янги истиқболларни очади.

Саммитда сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма корхоналар ва лойиҳалар сони 10 мингдан ошганини, товар айирбошлаш ҳажми 100 миллиард долларга етганини таъкидлади. У Хитой сармояси, технологик ва илмий ечимлари иштирокида ўзаро боғланган саноат кластерлари, технопарклар ва логистика марказлари тизимини ўз ичига оладиган "Марказий Осиё – Хитой" саноат ва инфратузилма камари" узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

"Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммити якунлари бўйича қабул қилинган Остона декларацияси шунчаки қўшма баёнот эмас, балки Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ўртасидаги ҳамкорликнинг етуклиги ва институционаллашувининг янги даражасини акс эттирувчи дастурий сиёсий ҳужжат бўлади, деб умид қиламиз.

Бир сўз билан айтганда "Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммити минтақа халқаро муносабатларда субъективликнинг янги даражасига кўтарилаётганини тасдиқлади. Ўзбекистон учун янги сармоявий, логистика ва таълим имкониятларини очиб берди, стратегик манфаатлар илгари сурилишини таъминлади, шунингдек, жаҳон иқтисодий жараёнларига жадал киришиш катализаторига айланди.