Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тожикистонлик эксперт Ўзбекистоннинг ахборот сиёсатини ижобий баҳолади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тожикистонлик эксперт Ўзбекистоннинг ахборот сиёсатини ижобий баҳолади

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган энг муҳим воқеалар хорижий давлатлар, жумладан, қўшни Тожикистон эксперт доираларида катта қизиқиш уйғотмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Тожикистон Миллий Фанлар академиясининг Осиё ва Европа мамлакатлари институти катта илмий ходими Виктор Ким Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳақида ижобий фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, замонавий шароитда мамлакат оммавий ахборот воситалари республиканинг жаҳондаги ижобий имижини илгари суриш учун янги усул ва ёндашувлардан муваффақиятли фойдаланмоқда.

– Бу муҳим аҳамиятга эга бўлган ахборот узатиш ва уни хориждаги манфаатдор ўқувчига етказиш тезлигида намоён, – дейди эксперт. – Мисол тариқасида “Ўзбекистон-24” телерадиоканали ва “Дунё” ахборот агентлиги фаолияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги, жумладан, Тожикистондаги дипломатик ваколатхоналарининг самарали ишлашини айтиб ўтишимиз лозим.

Дунёнинг барча мамлакатларида ҳукм сураётган глобал COVID-19 пандемиясининг оғир шароитида пандемияга қарши курашда ёрдам бериш масаласи нафақат долзарб, балки давлатлар ўртасидаги халқаро муносабатларда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг Тожикистон билан дўстлик ва ҳамкорликка бўлган интилиши унинг қўшни ва ҳамкор мамлакатга нисбатан дўстона муносабатда эканини амалда тасдиқлайди.

Пандемия туфайли Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинганининг дастлабки кунларида мазкур хавф Тожикистонда ҳали қайд этилмаган эди. Шундай оғир вазиятга қарамасдан апрель ойи бошларида Ўзбекистон томони темир йўл орқали Тожикистонга 1000 тонна ун, 100 тонна суюқ натрий гипохлорид, 20 минг донагача шахсий ҳимоя воситаларидан иборат биринчи гуманитар ёрдамни юборди.

Тожикистонда 2020 йилнинг 30 апрелида пандемия расман эълон қилиниши муносабати билан жорий йилнинг 8-9 май кунлари Тожикистонга гуманитар ёрдамнинг иккинчи жўнатмаси етиб келди. Жумладан, поездда беморларни қабул қилиш учун 144 та мобил тиббий модул қабул қилиниб, қўшимча инсонпарварлик юклари тақдим этилди ва пандемияга қарши курашиш бўйича мутахассис-маслаҳатчилар етиб келди.

Қайд этиш керак, ижтимоий тармоқларда Тожикистон жамоатчилиги вакилларининг Ўзбекистонга нисбатан ижобий фикрлари тобора ортиб бормоқда. Бу Ўзбекистон раҳбариятига ёрдам кўрсатиш ва ахборот ишларини нафақат Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари, балки Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси фаолияти бўйича ҳам тўғри йўлга қўйилгани самарасидир.

Ўзбекистоннинг ички сиёсати ҳақида гапирар эканмиз, учта ҳодисага алоҳида урғу беришимиз керак.

Биринчидан, Ўзбекистон раҳбариятининг пандемия бўйича олиб бораётган ишлари ҳақидаги маълумотлар тез, холис тақдим этиляпти ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинмоқда.

Иккинчидан, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида тўғон бузилиши билан боғлиқ фожиа содир бўлди. Мазкур вазиятда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эса "Энг муҳими, сизнинг ҳаётингиз ва соғлигингиз, ҳамда фарзандларингиз бағрингиздалиги. Хотиржам бўлинг!" - дея халқ орасида бўлди ва уларнинг давлатга бўлган ишончини янада оширди.

Учинчидан, 9 май Ўзбекистонда 1999 йилдан буён Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келинар эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сайланиши билан 9-май байрами тушунчаси янада кенг тус олмоқда. Ўзбекистон бу тарихий муҳим санага ўзбек халқининг иккинчи жаҳон урушидаги улкан ғалабага қўшган ҳиссаси эътирофи сифатида қарала бошланди. Бу йил Тошкент шаҳрида Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси қурилди. Мазкур мажмуа Россия ва Беларусдаги муқобил ёдгорликлардан ҳеч ҳам қолишмайди.

“Дунё” АА