Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти жаҳон ҳамжамиятини инсон ҳуқуқларини фаолроқ ҳимоя қилишга чақирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Туркиялик сиёсатшунос, Анқара AnkaSAM таҳлилий марказининг халқаро шарҳловчиси Тугрул Чамаш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқига ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Эксперт Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг юқори минбаридан сўзлаган нутқи нафақат мамлакатнинг фаол ташқи сиёсати ҳамда БМТ билан олий даражадаги алоқаларининг мантиқий давоми, балки инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича глобал шерикликни кенгайтиришга қўшимча туртки беришга қаратилган янги қадамидир, деб таъкидлади. Тугрул Чамаш мазкур тадбирнинг Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга эканига эътибор қаратиб, мамлакат инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нуфузли халқаро институтда биринчи марта олий даражада иштирок этганини қайд этди.
— Очиғини айтганда, бундан бир неча йил аввал Ўзбекистон Президентининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида нутқ сўзлаб, инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича фаолиятни янада фаоллаштиришга ундашини тасаввур қилиш қийин эди, - дейди туркиялик мутахассис. - Бугун Президент Шавкат Мирзиёев айнан шундай қилди ва бутун дунёни инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида янада самарали қадамлар қўйишга чақирди! Шу билан бирга, унинг ўзи ҳам мазкур масалада ўрнак кўрсатиб, Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этмоқда.
Давлат раҳбари ўз нутқида мамлакатда демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди. 2020 йил ёз фаслида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиясини тасдиқлади. Кўриниб турибдики, республика кенг миқёсли ислоҳотларни давом эттириш ва бутун дунёда инсон ҳуқуқлари ривожланишига ҳисса қўшишга содиқ қолмоқда.
Агар биз Ўзбекистон тараққиётидаги ушбу тенденцияни таҳлил қилсак, у давлат раҳбари томонидан 2016 йил эълон қилинган ислоҳотлар кун тартибига мос келишини кўришимиз мумкин. Ўзбекистон фуқароларни пахта теримига мажбуран сафарбар этишга барҳам берди, маҳбусларни озод қилиш борасида сезиларли ютуқларга эришди, ҳуқуқни қўллаш амалиёти модернизация қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев миллий иқтисодиётни тикламоқда, мамлакатнинг халқаро майдондаги ролини оширишга муваффақ бўлди.
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида инсон ҳуқуқлари соҳасида қўлга киритилган ютуқлар халқаро шериклар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан ижобий қабул қилинди. Ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистон биринчи марта ушбу нуфузли халқаро тузилманинг аъзоси этиб сайланди.
Шуни таъкидлаш керакки, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши мақоми бўйича мазкур халқаро ташкилотнинг Хавфсизлик кенгаши ҳамда Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаши билан тенг даражага эга. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш БМТ тизимининг бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган энг нуфузли ҳукуматлараро органларидан биридир. Унинг таркибига 47 аъзо-давлат киради. БМТнинг барча аъзо давлатлари Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши фаолиятида қатнашади, бироқ унинг қарорлари фақат Кенгашга аъзо бўлган мамлакатлар томонидан қабул қилинади. Назарий жиҳатдан, барча давлатлар Кенгашга аъзо бўлиши мумкин – бунинг учун сайловда камида 97 та овоз тўплаш керак. Ўзбекистон ўтган йилги сайловда Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳида энг кўп – 169 та овоз олди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича энг йирик тузилмасига Ўзбекистоннинг сайланиши мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини изчил мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги ютуқларининг эътирофи ҳамда ушбу соҳада фаол халқаро ҳамкорликка қатъий содиқ эканининг ёрқин далили бўлди.
/"Дунё" АА/.