Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг нутқи Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг барқарор ҳамда прагматик моделларини яратиш истагини намоён этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Россия ва МДҲ мамлакатлари тадқиқотлари институти директори, профессор Солиҳ Йилмаз (Туркия) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Хитой" саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммитидаги иштироки Ўзбекистоннинг минтақавий роли ортиб бораётганининг, Евроосиёда кўп томонлама ҳамкорликнинг янги архитектурасини шакллантиришга конструктив ёндашувининг муҳим тасдиғи бўлди.
Ўзбекистон раҳбарининг нутқи бугунги кундаги муаммоларни чуқур англаш, стратегик узоқни кўра билиш ҳамда Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг барқарор ва прагматик моделларини яратиш истагини намоён этди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқаро можароларни куч билан ҳал этишга йўл қўйиб бўлмаслигига қаратилган сиёсий урғу алоҳида аҳамиятга эга. Дипломатияни қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳуқуқ ва давлатлар суверенитетини ҳурмат қилиш замонавий Туркия ташқи сиёсат доктринасида акс-садо берадиган тамойиллардир.
Ўзбекистон раҳбари томонидан савдо, инфратузилма, энергетика, технологиялар алмашинуви ва экологик хавфсизлик соҳаларида минтақавий механизмларни яратиш бўйича илгари сурилган ташаббуслар барқарор ривожланиш стратегиясини илгари суришда муҳим ҳисса қўшмоқда.
"Марказий Осиё – Хитой" саноат ва инфратузилма белбоғини шакллантириш ва ҳамкорликни институционаллаштириш ҳамда минтақадаги барча мамлакатлар хусусий сектори иштирокини кенгайтириш имконини берувчи Тараққиёт жамғармасини ташкил этиш таклифи алоҳида аҳамиятга эга.
Туркия учун Ўзбекистон Евроосиё ҳамкорлик маконини шакллантиришда фаол иштирок этишга даъвогар давлат сифатида минтақадаги тенденцияларни белгиловчи энг муҳим ҳамкор ҳисобланади. Рақамли трансформация дастурлари, "Рақамли Ипак йўли" ташаббуси, шунингдек, маданий алмашинув платформалари ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорлик учун янги уфқларни очадиган пухта ўйланган ва мувозанатли ёндашув намунасидир.
"Марказий Осиё – Хитой" формати доирасида Афғонистон бўйича юқори даражали гуруҳ тузиш ташаббуси Ўзбекистоннинг минтақавий барқарорлик учун масъулиятини англашини акс эттиради ва афғон кун тартиби бўйича мулоқотда фаол иштирок этаётган Туркия томонидан, шубҳасиз, ҳар томонлама қўллаб-қувватланади.
Саммит якунлари бўйича Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши минтақавий ҳамкорликнинг янги парадигмасини шакллантиради, унда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ишончли тарзда марказий ўринни эгаллайди.