Туркиядан муносабат: Ўзбекистон раҳбарининг «Ҳиндистон-Марказий Осиё» саммитидаги таклифлари амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Анқарадаги «Sahipkıran Stratejik Araştırmalar Merkezi – SASAM» таҳлилий маркази директорининг ўринбосари Жесурхон Тош «Дунё» АА учун берган интервьюсида «Ҳиндистон - Марказий Осиё» биринчи онлайн саммити якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди. У Туркиядаги ижтимоий-сиёсий доиралар вакиллари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббусларини катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини таъкидлади.
Турк эксперти Ўзбекистон Президенти нутқида «Ҳиндистон - Марказий Осиё» форматидаги ўзаро муносабатлар доирасида ҳамкорликнинг уч стратегик устувор йўналишига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди.
Унинг фикрича, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаол ҳамкорлик орқали инсон капиталини ривожлантиришнинг биринчи устувор йўналиши этиб белгиланиши Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатида фан ва таълимнинг давлат тараққиётининг энг муҳим омили сифатида алоҳида ўрин тутишини яна бир бор тасдиқлади.
Эксперт COVID-19 билан боғлиқ ҳозирги мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон раҳбарининг эмлаш сертификатларини ўзаро тан олишни жадаллаштириш, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва юқумли касалликларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифи ҳам муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
«Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ҳақиқатан ҳам илгари сурилган ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишнинг энг муҳим шарти ҳисобланади, деди Жесурхон Тош. Шу нуқтаи назардан, ижтимоий инқирознинг ёмонлашишига йўл қўймаслик айниқса муҳимдир».
У шунингдек, «Ҳиндистон–Марказий Осиё» форматидаги саломатлик форумини ўтказиш таклифи тиббиётни янада ривожлантириш бўйича турли лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Жесурхон Тошнинг фикр билдиришича, олий даражадаги биринчи саммит Марказий Осиё минтақасининг Ҳиндистон билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга янги туртки беради.
«Дунё» АА