Туркманистон элчиси талаба ташаббусини эътиборсиз қолдирмади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тувакмурат Тувакмуратов Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг туркманистонлик илк талабаси. У айни вақтда нуфузли таълим даргоҳинингхалқаро муносабатлар факультети биринчи босқичида таҳсил олмоқда. Келажакда Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни ва самимий руҳдаги дўстлик алоқаларини янада юқори поғонага олиб чиқиш унинг эзгу мақсади.
Шу мақсадда Тувакмурат университетда икки мамлакат дипломатик алоқалари, стратегик шериклик муносабатларига бағишланган давра суҳбатини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Унинг таклифи эса университет жамоаси ва Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан қўллаб-қувватланди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 15 февраль куни Ўзбекистон – Туркманистон дўстона муносабатларига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатининг қисқача тарихи шундай.
– Халқларимиз азалдан бир дарёдан сув ичиб, аҳил-иноқ яшаб келган, бизни муштарак маданият ва қадриятлар бирлаштириб туради, – деди Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Язгули Маммедов тадбир очилишида. – Ана шундай яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка куч бермоқда, бугунги кунда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга – стратегик шериклик даражасига кўтарилди.
Язгули Маммедов ўз нутқида мамлакатларимиз халқаро майдонда ҳам, ўзаро алоқаларда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаётгани, Туркманистон бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни барча соҳалар бўйича ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.
Мулоқот чоғида талабаларга Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мамлакатларимизнинг транспорт-транзит, логистика соҳаларидаги ташаббус ва лойиҳалари мазмун-моҳияти, Оролни қутқариш борасидаги ташаббуслари ҳақида сўз юритилди.
Қайд этилганидек, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб бормоқда, нефть-кимё, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳам фаол ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
Язгули Маммедов, шунингдек, Туркманистон Оролни қутқариш доирасида Мўйноқ туманида бошланган хайрли саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди, бу борадаги интилишларни бирлаштириш бўйича таклифлар билдирди.
Давра суҳбати доирасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов китоблари тақдимоти ўтказилди, туркман миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси ташкил этилди.