Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Туркманистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Миллий саноат кўргазмаси икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Туркманистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Миллий саноат кўргазмаси икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади

Туркманистоннинг TDH aгентлиги Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда очилган Ўзбекистон Республикаси Миллий саноат кўргазмаси иштирокчиларига табрик йўллагани ҳақида хабар қилди.

Туркманистон раҳбари Ўзбекистон вакилларини Ашхободда илк марта ташкил этилаётган кенг кўламли форумнинг очилиши билан табриклади. У мазкур кўргазма икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлишига ишонч билдирди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Миллий саноат кўргазмаси "Туркманистон – Буюк Ипак йўли юраги" деб номланган йилда ўтказилаётгани чуқур рамзий маънога эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқларимиз азалдан халқаро савдо ва иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва жадал ривожлантиришда муҳим роль ўйнаган.

"Кўп томонлама Туркманистон – Ўзбекистон алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани дўстлик ва қардошлик тамойиллари асосида асрлар давомида синовдан ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганидан далолатдир", деди Туркманистон раҳбари.

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг юксак илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини намойиш этаётган кўргазма мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

"Ўзбекистон Республикаси Миллий саноат кўргазмаси давлатларимиз истеъмол бозорига маҳсулот ва хизматларни жалб этишда, ҳамкорликда фаолият юритишга қизиқиш билдираётган Ўзбекистон компаниялари билан алоқаларни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Ишончим комилки, мазкур кўргазма икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, туркманистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Ўзбекистон компаниялари ва инвесторлари билан ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади", дейилади Туркманистон Президентининг табригида.

www.uza.uz