Учинчи Ренессанс ғояси – вақт измига бўйсунмас абадий ғоя
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Покистонлик таниқли ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг урду тилидаги “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти” номли китоби нашрдан чиқди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Китобда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси инсониятни ҳамкорликка чорлаш, тинчлик ва мулоқот каби қадриятларга асосланган буюк ўзгаришлар лойиҳаси, вақт измига бўйсунмас абадий ғоялардан бири сифатида талқин этилган.
Ушбу асарга шахсан Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф сўз боши ёзган. Бу эса Президентимизнинг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини таъминлашга қаратилган глобал миқёсдаги ташаббусларининг юксак эътирофи бўлди.
Мазкур асарда давлатимиз раҳбарининг инсонпарварликка асосланган янгича тафаккури акс эттирилган. “Менинг назаримда, – деб ёзади Муҳаммад Аббос Хон ўз асарида, – инсоният тарихида давлат ёки империянинг мавжудлигидан ҳам барқарорроқ нарса – бор. Бу – буюк ғоялар. Улар тарихнинг йўналишини ўзгартириб, келажакни шакллантира оладиган қудратли куч ҳам ҳисобланади.
Ана шундай ғоялардан бири – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш ғояси, деб биламан. Зеро, Учинчи Ренессанс ғояси – вақт измига бўйсунмас абадий ғоядир. Менинг наздимда мазкур ғоя инсон тафаккурининг бемисл уммонига қуйилувчи қудратли дарёга ўхшайди.
Фикримча, бу ғоя нафақат Ўзбекистон келажаги учун асос, балки янги, янада уйғун ва самарали дунёни шакллантиришнинг инновацион модели ҳамдир”.
Мазкур китоб ўқувчини теран мулоҳазага чорлайди – унда давлатимиз раҳбарининг тарих девор эмас, балки кўприкка, келажак эса рақобат эмас, балки ҳамкорлик майдонига айланади, деган фикрлари аниқ мисоллар ва ҳаётий воқеалар орқали ифода этилган.
Асарда, жумладан, Ўзбекистон миллий давлатчилик ривожининг уч минг йилдан зиёд тажрибасига оид қатор тарихий мисоллар келтирилади.
Покистонлик сиёсатчи ва илмий экспертларнинг фикрича, ёзувчи Муҳаммад Аббос Хон томонидан ёзилган ушбу асар ва унда кўтарилган фикр ва талқинлар нафақат Покистонда, балки Европа ва бошқа мамлакатларда ҳам юқори баҳоланмоқда.
Ҳозирда “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти” китоб ўзбек тилида ҳам нашрга тайёрланди.