Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Улуғ айём – Рамазон ҳайити юртимизда кенг нишонланмоқда

2019 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2019 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari
hamma resurslarni ko'rsatish
Улуғ айём – Рамазон ҳайити юртимизда кенг нишонланмоқда

Она диёримизда музайян тонг отди. Қутлуғ, саодатли онларда барча юртдошларимиз жоме масжидларида Рамазон ҳайити намозини ўқиди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ улуғ айёмга мамлакатимиз миқёсида қизғин тайёргарлик кўрилди.
Масжидлар, зиёратгоҳлар, тарихий қадамжолар ободонлаштирилди. Одамлар бир-бири билан жигарсўз бўлиб, кам таъминланган оилалар, меҳрга муҳтож болалар, ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олинди, уларга совға-саломлар улашилди.

Муборак Рамазон кунларида Тошкентда Сузук ота, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Термизда Ҳаким Термизий каби улуғ алломаларимиз номи билан аталган диний мажмуалар, жоме масжидлари фойдаланишга топширилди. Ислом динининг эзгу ғояси – жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш амали асосида давлатимиз раҳбари илгари сурган бешта муҳим ташаббус тадбирлари юртдошларимизни, айниқса, ёшларимизни маънавий юксаклик сари бошламоқда.

Президентимизнинг беҳад жасорати билан зулмкор инсонлар макрига учиб Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган 156 нафар юртдошимиз, асосан, аёллар ва болалар Ватанимизга олиб келинди. Муборак ойда осойишта юртига қайтган бу аёллар, бегуноҳ болалар, уларнинг яқинлари қалби нурга тўлди.

Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Унга мувофиқ, 575 фуқаро афв этилди. Уларнинг 361 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди. Ана шу юртдошларимиз бугун ўз оиласи, жигарлари бағрида байрамни яхши ниятлар билан қарши олмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан берилган маълумотга кўра, бу йил юртимиздаги 2000 дан зиёд масжидда таровеҳ намози, 1200 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон қилинди. Қориларимиз хориж мамлакатларида, хусусан, АҚШ, Россия ва Малайзияда ҳам Қуръонни хатм қилди.

Пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом жоме масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Ҳайит намози маърузасида маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш савоби ҳақида айтилди.

– Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, Рамазони шариф рўзасини адо этиш насиб қилди. Мўмин-мусулмонлар субҳидамда саҳарлик дастурхони атрофида ибодатга киришди, файзли оқшомларда эса ифторлик қилиб, таровеҳ намозларига ошиқди, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов. – Бу йилги Рамазон ойи ҳар қачонгидан ҳам фазилатли ва барокотли бўлди. Мўмин-мусулмонларимиз кўп яхши ҳиммат кўрсатишди, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, кексалар, беморлар, муҳтожлар кўнгли олинди, Аллоҳ таоло фарз қилган закотлар адо этилди, фитр садақаси ҳамда фидялар берилди. “Вақф” фонди ҳам икки миллиард сўмга яқин закот маблағларини тарқатиб, ёрдамга муҳтож кишилар қалбига қувонч улашди. Албатта, бу савобли, олийҳимматли ишларни қилишда йил бўйи давом этайлик.

Рамазон ҳайити намозида юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуолар қилди.

www.uza.uz