Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Уруш – бу ўлим, очарчилик, вайронагарчилик, касаллик, болалар, аёллар кўз ёши

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari
hamma resurslarni ko'rsatish
Уруш – бу ўлим, очарчилик, вайронагарчилик, касаллик, болалар, аёллар кўз ёши

“Шуҳрат қолдирмоққа Геростратдек Диана маъбудин ёқмоқ шарт эмас.
Кўпларнинг бахтига ўзликни жамлаб шу улуғ бинога бир ғишт қўйсак бас”...

1941 йилнинг 22 июнь тонггида халқимизнинг тинч ҳаёти издан чиқди. Ўша куни кўчаларга ўрнатилган радиокарнайлар “Уруш бошланди”, деган совуқ ва даҳшатли хабарни тарқатди. Урушнинг оғир даври бошланди. Қайғу-алам, айрилиқ, жудолик ҳеч бир уйни четлаб ўтмади.

Урушдан олдин Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллиондан кўпроғи жангларда қатнашган. Ўша ёвуз урушда 500 мингга яқин юртдошларимиз ҳалок бўлди, қанча одам бедарак кетган, қанча-қанча инсонлар майиб-мажруҳ бўлиб қайтган. Бу рақамлар халқимизнинг фашизм устидан ғалаба қозонишга қандай улкан ҳисса қўшганини кўрсатади ва буни бирортамиз ҳам эсимиздан чиқармаслигимиз даркор. Урушда ҳалок бўлганлар бундан кейин ўз уйини, қариндош-уруғларини кўрмасликларини билган ҳолда жанга киришди. Улар ўз яқинлари тинчликда яшашини истаган ҳолда қаҳрамонликлар кўрсатишганига шубҳа йўқ.

Фашизмга қарши кураш нафақат фронтда, балки фронт ортида ҳам олиб борилди. Ўзбек халқи ҳам уруш йилларида иссиқ-совуққа, оч-нахорликка қарамай қаҳрамонликлар кўрсатди. Бугунги кунда нафақат қўлда қурол олиб жангга кирган, балки “ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун” дея далада, завод-фабрикаларда кечаю кундуз меҳнат қилган ота-боболаримизни, оналаримизни асло унутишга ҳаққимиз йўқ. Бугунги кунда осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлишида уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Уларнинг хотираси олдида таъзим қилган ҳолда, тирикларни қадрлаймиз.

Уруш – бу ўлим, қон, очарчилик, вайронагарчилик, касаллик, болалар, аёллар кўз ёши демакдир. Урушнинг энг жиддий талофати – бу инсонларнинг ҳалок бўлишидир.

Бугун ер шарининг турли бурчакларида кузатилаётган қирғин-барот, қуролли тўқнашувларни кузатар экансиз, тинчлик замонамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолаётганини англаймиз. Жаҳоннинг турли минтақа ва ҳудудларида қарама-қаршилик ва зиддиятлар, қонли можаролар, халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик каби хавф-хатарлар тобора кучайиб бормоқда, фашизм деган бало яна бош кўтармоқда, миллатчилик, шовинизм сингари офатлар майдонга чиқмоқда.

Бундан 73 йил муқаддам инсоният тарихида энг даҳшатли дея тан олинган уруш ниҳоясига етган эди. Шундан кейин жаҳонда тинчлик даври бошланганига ҳамма умид қилганди. Ўтган асрнинг 70 йилларида, эндиликда катта давлатлар ўртасида уруш ҳеч қачон юз бермаслиги ҳақида баралла айтила бошланди. Бироқ ХХ аср охири, XXI аср бошларидаги ўзаро низолар катта урушлардан кам эмаслигини кўрсатмоқда. ХХ аср урушлари глобал миқёсдаги қуролли тўқнашув бўлган эди. Бу урушларда барча йирик давлатлар қатнашган. Бугунги кунда бирор бир давлатни тўлалигича хавфсизлиги таъминланган, деб бўлмай қолди. Кўриниб турган мана шу оддий ҳақиқатни англамаётганлар борлигига ҳайрон қоласан. 21-асрдаги урушлар ва қуролли мажороларнинг бош сабаби ўзаро қарама-қаршиликлар экани айтилади.

21-аср – уруш ва зўравонликлардан ҳоли аср бўлиши керак. Бунинг учун ҳар бир инсон бузғунчилик билан эмас, балки бунёдкорлик билан шуғулланиши керак. Биз ер шари деб аталмиш катта оилада тинчлик-хотиржамликда яшашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, ҳар қандай урушларга қарши чиқишимиз керак.

Дунёда глобаллашув жараёнлари шиддат билан кечмоқда. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ёшлар турли иллат ва таҳдидлар, ижтимоий сайтларда тарғиб этилаётган бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, терроризм бир қатор салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Яқин Шарқ мамлакатларида болалар кўп ҳолларда катталарнинг вазифасини ўз зиммасига олмоқда. Кўп ҳолатларда болалар “қонли театр”нинг томошабини эмас, балки иштирокчисига айланиб қолмоқда.

Бугунги урушлар нафақат жиноий нуқтаи назардан, балки ахлоқий жиҳатдан ҳам жирканч тусга кириб бораётгани ойдинлашмоқда.

Жаҳонда давом этаётган қуролли тўқнашувлар нафақат уруш давом этаётган мамлакатлар, балки бутун дунё халқларининг ташвишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда давлатлар ўртасида кенг қамровли ядро уруши келиб чиқмаслиги аниқ. Аммо бир қатор давлатларнинг ядро қуролларига бўлган интилишларини нима билан оқлаш мумкин? Дунё шундоқ ҳам порохли бочка устида турган бўлса, яна қўшимча порохли бочканинг кимга кераги бор? Таҳликали дунёда ядро қуролларининг террорчилар қўлига тушиб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бераолмаса керак?!

21-асрда йирик урушлардан кўра, кўпроқ миллатлараро тўқнашувлар кузатилмоқда. Экспертларнинг фикрича, Африка мамлакатларида миллатлараро, ирқлароро мажороларнинг давом этиши глабал дунёнинг глобал муаммоларидан ҳисобланади. Экстремистларнинг фаолашиб қолаётгани ҳам хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Сўнгги пайтларда Европа мамлакатларида ўзини ўлимга маҳкум қилганлар томонидан террор ҳодисалари содир этилмоқда. Бир қатор таҳлилчилар “бир кишидан иборат армия” пайдо бўлганидан огоҳлантирмоқда. Терроризмнинг янги кўриниши пайдо бўлди. Авваллари портловчи мосламалардан кенг фойдаланилган бўлса, эндиликда террорчилар юк машиналаридан фойдаланишмоқда. Террорчиликнинг янги кўринишида ортиқча куч сарфланмайди. Бу каби террор ҳодисалари кўпроқ жамиятнинг рухиятига таъсир кўрсатади. Маълумки, якка террорчилар томонидан содир этилган ҳодисалар учун ҳукумат жавоб чораларини кўра олмайди. Террор сўзининг маъноси ҳам “қўрқув туғдирмоқ” деган маънони англатади. Жамиятда қўрқув ва ваҳима туғилдими, бу террорчилар ўз мақсадларига етганидан далолатдир. Ҳақиқатан ҳам ОАВ террор ҳодисаларини кенг ёритар экан, бундан террорчилар бир қоп семириши аниқ. Таҳлилчиларнинг фикрича, худкуш террорчилар нима учун ҳаётларини қурбон қилаётганларини билишмайди. Улар ёлғоннинг қурбонига айланишган. Европадаги террор ҳодисалари одамларни доимий равишда тахликада ушлаб туришни мақсад қилиб олган.

Эрамиздан аввалги 356 йилда Грециянинг Эфес шаҳрида Герострат деган одам ўз номини тарихда қолдирмоқ мақсада ўша вақтдаги дунёнинг етти мўъжизасидан учинчиси бўлмиш маъбуда Артемида ибодатхонасига ўт қўяди. Тарихчиларнинг ёзишича, у сўроқ вақтида авлодлар ўз номини эслашлари учун бу ишни қилганини тан олади. Герострат ёшлик чоғиданоқ шуҳрат қозонишни ҳоҳларди. У бу орзуига аста-секинлик билан эмас, балки бир зумда етишишни истаб қолди. Қадимий юнон тарихчиси Феопомп Геростратнинг ёвузлиги ҳақида ёзиб қолдиргани учун бу ном қабиҳлик, шухратпарастлик, шармандалик намунаси сифатида тилга олинади.

Бугунги кунда террорчилик ҳодисаларини уюштираётганларни ҳам бемалол шуҳратпараст Герострат авлодлари деб аташ мумкин. Чунки, Герострат тарихдаги биринчи ва охирги Герострат эмаслиги аниқ. Шу ўринда буюк шоиримизнинг “Шуҳрат қолдирмоққа Геростратдек Диана маъбудин ёқмоқ шарт эмас. Кўпларнинг бахтига ўзликни жамлаб шу улуғ бинога бир ғишт қўйсак бас”, деган сатрларни эслатиб ўтиш ўринли, деб ўйлаймиз.

Бугун ер шарининг турли бурчакларида кузатилаётган қирғин-барот, қуролли тўқнашувларни кузатар экансиз, тинчлик замонамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолаётганини англаймиз. Она сайёрамизни урушлардан, зўравонликлардан, жиноятлардан ҳоли қилиш ҳар бир фуқаронинг олдида турган ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт.

www.uza.uz