Узбекистон ТИВ рахбари ўринбосари Хиндистон ташки ишлар давлат вазири билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация кеча Ҳиндистонга ташриф буюриб, мазкур мамлакат ташқи ишлар давлат вазири ва маданият ишлари давлат вазири, парламент аъзоси Минакаши Лекхи билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув чоғида бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида Ҳиндистон давлат вазирига батафсил маълумот берилди. Ўз навбатида, Минакаши Лекхи мазкур ислоҳотлар жараёнига ижобий баҳо бериб, уларнинг мамлакат ривожидаги муҳим аҳамиятини қайд этди.
Томонлар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Мазкур йўналишларда олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси алоҳида кўриб чиқилди.
Парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ҳар икки томон учун бирдек муҳим эканлиги эътироф этилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган Маданий алмашинув дастури бандларининг самарали ижроси икки мамлакатнинг амалий ҳамкорлиги учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Хусусан, мазкур дастур доирасида томонларнинг музейлари, йирик кутубхоналари ва архивлари орасида фаол ишчи алоқаларини йўлга қўйишга келишилди.
“Дунё” АА