Узбекистон ва Франция кулоллари уртасидаги хамкорлик янги боскичга кутарилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ПАРИЖ, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кулолчилик санъатининг энг бой меросини сақлаб қолган маскан ҳисобланади. Мамлакатимизда қадимдан ҳунармандчилик марказлари ривож топган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу соҳани янада ривожлантириш ва тарихий анъаналарни сақлаб қолишга кенг имконият яратди.
Ўзбекистон кулолчилик санъати ва махсулотларини француз жамоатчилиги орасида кенг тарғиб қилиш, экспорт географиясини кенгайтириш ва француз кулоллари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси томонидан Франциянинг “Collectif National des Céramistes” миллий кулоллар уюшмаси билан видеоконференция ўтказилди.
Мазкур тадбирда “Collectif National des Céramistes” уюшмаси, “La maison de la céramique de Dieulefit”, “Le Pôle Céramique de Normandie” ташкилотлари, Франция Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциациялари раҳбарлари, шунингдек Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд”, “QadriyArt” уюшмалари, Риштон, Ғиждувон, Тошкент, Хоразм, Самарқанд ва Наманган кулолчилик мактабларининг вакиллари иштирок этди.
Конференция давомида мамлакатимизда ҳунармандчилик, хусусан кулолчилик йўналишини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда миллий кулолчилик мактаблари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Фарғона вилоятининг Риштон туманида кулолчилик хонадонлари ва музей-галереялардан ташкил топадиган Риштон кулолчилик маркази алоҳида тақдимот қилинди.
“Collectif National des Céramistes” уюшмаси президенти Жером Руссел мазкур ташкилот Франциянинг 700 дан зиёд кулолларини бирлаштиришини, француз кулолчилик йўналишлари ва маҳсулотларини тарғиб этиш асосий фаолият тури эканини айтиб ўтди. Ўзбек ва француз кулолчилик йўналишлари бир биридан фарқ қилганлиги сабабли ўзаро тажриба алмашиш жуда муҳимлигини таъкидлади. Францияда ўзбек усталарининг шахсий кўргазмаларини ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Амалий ташриф билан Ўзбекистонга келиш фикрини мамнуният билан қабул килди. Шунингдек, “Чегарасиз кулоллар” лойиҳасини амалга ошириб, бунинг доирасида турли давлатлардаги уста-ҳунармандларни бирлаштириш муҳимлигини қўллаб қувватлади. Ўзбекистонлик ва Франциялик кулолларнинг “виртуал кўргазмалари” ташкил этишни таклиф этди.
Нормандия кулолчилик уюшмаси раҳбари Роз Мари де Круа уюшма ҳунармандларнинг малакасини ошириш ва таълим беришга алоҳида этибор қаратишини таъкидлади. Мазкур ассоциация аҳоли ва уста ҳунармандлар ўртасида кўприк вазифасини бажаришини билдириб, Руан марказида кулолчилик маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш ва сотиш маркази борлигини таъкидлаб, ўзбек кулолларини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Франция жанубида жойлашган Дўлфи шаҳридаги “La maison de la céramique de Dieulefit” номли кулоллар уйи директори Надеж Локателли, ушбу шаҳар 2000 йиллик кулолчилик тарихига эга эканини маълум қилди. Сайёҳларни жалб этиш мақсадида ва ҳаваскорлар шуғулланиши учун алоҳида худуд ташкил этилган. Бир йилда 3 марта замонавий кулолчилик кўргазмалари ўтказилади. “Кулоллар юриши” тадбири алоҳида машҳурликка эга эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон кулоллари билан барча жабхада ҳамкорлик килишга тайёрлигини билдирди.
Ўз навбатида ўзбек кулоллари франциялик уста ҳунармандларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Ишқор технологиялари ва ранглар асосида тажриба алмашиш, қўргазмалар ташкил этиш, франциялик кулоллар билан кошинпазлик, тарихий обидаларни консервация ва реставрация қилишда ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифларини билдирди.
dunyo.info