Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундай шароитда хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касаллиги, бегона ўтлардан республика ҳудудининг ишончли ҳимоясини таъминловчи ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирларининг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мамлакат ичида тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги ишларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишларнинг аҳволини ўрганиш фитосанитар хавфсизликни тўлақонли таъминлашга ҳамда чет эл мамлакатлари, компания ва корпорациялар билан ташқи савдо алоқаларини кенгайтиришга, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишга салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини аниқлади.

Ўсимликлар карантини соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро нормалар ва қоидаларга мувофиқлаштириш юзасидан фаол ишлар олиб борилмаяпти, бунинг натижасида хорижий ҳамкорлар томонидан маҳаллий маҳсулотларнинг ўрнатилган стандартларга мувофиқ эмаслиги ўз давлатларининг бозорларига олиб кирилишини рад этиш ҳолатлари қайд этилмоқда ҳамда чет элдан молиявий ва грант маблағларини жалб этиш жараёни мураккаблашмоқда.

Республика минтақаларида ҳозирги кунга қадар экспортга жўнатиладиган ҳамда карантин зараркунандалари, ўсимликлар касалликлари, бегона ўтлар ташувчиси бўлиши мумкин бўлган чет давлатлардан олиб кириладиган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни карантин текшируви ва экспертизадан ўтказиш бўйича лабораториялар мавжуд эмас.

Ўсимликлар карантини соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас, бунинг натижасида мутахассисларнинг касбий маҳоратлари, уларнинг ушбу соҳадаги иш кўникмалари оширилиши таъминланмаяпти.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати бўлинмаларининг заиф моддий-техник таъминоти, улардаги ходимлар, айниқса, жойларда ишловчиларнинг карантин тадбирларини ўтказиш учун зарур ускуналар билан таъминланмагани ҳамда уларнинг молиявий ва ижтимоий таъминоти етарли даражада бўлмаганлиги ўзларига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни самарали ва сифатли бажариш имконини бермайди.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, унинг моддий-техник базасини яхшилаш, мамлакатда фитосанитар хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат назоратининг яхлит тизимини яратиш мақсадида ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:

1. Ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи идоралараро ишчи гуруҳ тузилсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўсимликлар карантини соҳасидаги ишлар ҳолатини комплекс ўрганиш;

Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро шартномаларга, шу жумладан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро Конвенцияга (Рим, 1951 йил) қўшилиши бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ўсимликлар карантини соҳасидаги барча халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

хорижий давлатлар карантин хизматлари билан (Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Арманистон Республикаси, Таиланд Қироллиги, Япония, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Латвия Республикаси, Бангладеш, Ҳиндистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва бошқалар) ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича битимларни тузиш масаласини ишлаб чиқиш, шу жумладан бундай битимлар лойиҳаларини тайёрлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) тузилмасида қуйидагилар ташкил этилсин:

Халқаро алоқалар, инвестициялар ва инновацион ривожланиш бошқармаси;

Ўсимликлар карантини хизмати бўйича фитосанитар хавфни прогнозлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси;

ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўлими негизида Ички ва ташқи ўсимликлар карантини бошқармаси;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси;

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими.

3. Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инспекциянинг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Инспекцияга қўшимча 176 штат бирлигини, шу жумладан 121 ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторларини, 55 автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларини ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 38 нафардан иборат бўлган, шундан қўшимча жорий этилаётган 18 нафари 2018 йилда Жамғарма маблағлари ҳисобидан, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг намунавий тузилмаси ва ходимларнинг чекланган сони, шунингдек, автомобиль йўлларидаги, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт рўйхати 4-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

5. Инспекция бошлиғига қуйидаги ҳуқуқ берилсин:

зарур ҳолларда Инспекциянинг марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва унинг таркибига кирувчи бошқа ташкилотлар тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан Инспекция ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Инспекция бошлиғи ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари бошлиқлари лавозимига кўра тегишлича Ўсимликлар карантини бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўсимликлар карантини бўйича бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар;

ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторлари хизмат мажбуриятларини бажаришда махсус формали кийим-бош ва тегишли фарқловчи белгиларини кийиб юрадилар;

инспекторларни формали кийим-бош ва тегишли фарқловчи белгилар билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда формали кийим-бош ва тегишли фарқловчи белгиларнинг намуналарини тасдиқласин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўсимликларнинг агротехник, биологик ва кимёвий ишловини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида камида 2 тадан ўсимликлар клиникаси ташкил этилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инспекция, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўсимликлар клиникаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни кўрсин.

8. 2018-2020 йилларда Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда – Чора-тадбирлар дастури) 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари белгилансин.

Инспекция, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига Чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

9. Инспекция Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда карантин лабораторияларининг ташкил қилинишини ҳамда уларнинг карантин тадбирларини амалга ошириш учун керакли бўлган барча зарур лаборатория ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.

10. 2018 йилнинг 1 апрелидан Инспекция ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан келиб тушадиган давлат божи ва йиғими кўринишидаги тушумлар Жамғармага 80 фоиз миқдорида, шу жумладан Инспекция ходимларининг моддий рағбатлантирилишига Жамғармага келиб тушадиган маблағларнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдори йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 1 апрелигача бюджетга ўтказилиши лозим бўлган давлат божи ва йиғими кўринишидаги тушумлар Инспекция томонидан 2018 йилнинг охирига қадар қопланиши белгилансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган тадбирларни молиялаштириш учун Инспекциянинг асослантирилган буюртмаси асосида Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан мақсадли йўналтириладиган 15 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда маблағлар ажратилишини таъминласин.

12. Қуйидагилар:

ўсимликлар клиникаси 2018 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг 1 январига қадар ер солиғи, юридик шахсларнинг даромад ва мол-мулк солиғидан ҳамда ягона солиқ тўловларини тўлашдан;

2020 йилнинг 1 январига қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мамлакатда карантин ҳолатни яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, асбоб ва приборлар, машина ва механизмлар, компьютер ва диагностика техникаси божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.

13. 2018 йил 1 майдан ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларига, қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Инспекция бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган фаолиятни баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади:

70 баллдан 80 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига 50 фоизгача;

80 баллдан 90 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига 100 фоизгача;

90 баллдан 100 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига 150 фоизгача.

14. Инспекция, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетида, унинг Нукус ва Термиз шаҳарларидаги филиалларида, Андижон қишлоқ хўжалиги институтида Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар уч йилда камида бир маротаба ўтказиладиган Инспекция ходимларини, биринчи навбатда туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;

Тошкент давлат аграр университетида ўсимликлар карантини ва ҳимояси кафедрасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда 2018-2020 йилларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати ходимларини чет элда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини тасдиқласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3249-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда унинг 1, 2, 3, 3а, 3б ва 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

17. Инспекция манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритсин:

ўсимликлар карантини соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига нисбатан маъмурий жавобгарликни янада кучайтириш тўғрисида;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р.Иноятов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б.Муродов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2018 йил 28 март

www.uza.uz