“ЎЗЭЛТЕХСАНОАТ” ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ МИСРГА САФАРИ САМАРАЛИ БЎЛДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қоҳирада “Ўзэлтехсаноат” акционерлик компанияси делегациясини Миср савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмед Антер қабул қилди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда ўтказилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, иқтисодиётни либераллаштириш ҳамда тадбиркорлик соҳасида давлатнинг ролини камайтиришга йўналтирилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ этишда эришилаётган натижаларга юқори баҳо берар экан, А.Антер Миср автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик ва фармацевтика соҳаларида мамлакатимиз билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. У Миср Савдо ва саноат вазирлиги ўзбекистонлик шерикларга ўз мамлакатидаги ҳамкасблари билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйишга кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини айтди.
Шунингдек, вазирликда бўлиб ўтган учрашув чоғида икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлигини фаоллаштириш, товар айланмаси ҳажмларини ошириш, қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди. Шу ўринда сармоядорлар учун ўзаро преференциялар тақдим этиш ва қулай муҳитни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қоҳира Савдо палатаси, Миср бизнесменлар уюшмаси, Инженерлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар палатасида ҳам музокаралар ўтказдилар.
Учрашувларнинг якуни бўйича “Ўзэлтехсаноат” акционерлик компанияси вакиллари Қоҳира Савдо палатаси билан Ҳамкорлик тўғрисида Протокол ҳамда Миср бизнесменлар уюшмаси билан Англашув меморандумини имзоладилар.
Икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган икки мамлакат бизнесменларининг B2B шаклидаги музокараларига уланиб кетди. Томонлар амалий ҳамкорликни, қўшма инновация ишлаб чиқаришларини йўлга қўйиш бўйича бундан кейин ташланадиган қадамларни келишиб олдилар.
Мисрдаги Toshiba – Al-Arabi, ECO Solar Energy, El-Sewedy Electric, IQ POWER Inc., SAS Electrical Industries, Etal Electrical, Korra Energy ва бошқа юқори технологияга асосланган қатор компанияларнинг тадбиркорлари электротехника соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.
Artel компаниялари гуруҳи корхоналари ишлаб чиқараётган маиший техникаларни Мисрга етказиб берилишини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Eco Solar Energy компанияси томонидан Миср ва қўшни Ливия бозорларида сотиш учун Artel компаниясининг қуёш панелларини харид қилиш юзасидан қизиқиш билдирилди. Toshiba – Al-Arabi эса “Ўзэлтехсаноат” акционерлик компанияси билан биргаликда маиший техникалар ишлаб чиқариш заводи қуриш учун Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш ниятини маълум қилди. Бундан ташқари, Korra Energy компанияси ўзбек кабел маҳсулотлари ҳамда LED чироқларини Мисрда ва қўшни мамлакатларда тақдим этиш бўйича дистрибьюторлик қилишга тайёр эканлигини таклиф этди.
Ўзбекистон делегацияси Toshiba – Al-Arabi компаниясининг Кальюбия провинциясида жойлашган электро техникаси маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган заводи фаолияти билан ҳам танишди. Юқори технологияга асосланган ушбу корхонада Ўзбекистоннинг RAF Express компанияси ишлаб чиқарадиган турли диамертдаги мис қувурларини Мисрга етказиб бериш шартлари муҳокама этилди.
“Жаҳон” АА, Қоҳира