Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – АҚШ: келажак учун янги имкониятлар

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – АҚШ: келажак учун янги имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи арафасида Ўзбекистон давлат компаниялари ва тадбиркорларининг Америка фирмалари билан “Ўзбекистон – АҚШ: келажак фаровонлиги учун янги имкониятлар” ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтган эди.

Қуйида ушбу тадбирда “Америка овози” мухбирлари томонидан тайёрланган Американинг етакчи компания ва фирмалари раҳбарларининг Ўзбекистон ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Филипп Де Леон, “Trade Connections International” компанияси президенти:

– Яқинда Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда бўлдим. Айтишим мумкинки, у ерда Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан буён улкан ислоҳотлар даври бошланган. Мамлакат жаҳон ҳамжамиятига ўз бозорларини очмоқда. Энг муҳим, бу ижобий ўзгаришлар одамлар кайфиятида намоён бўлмоқда. Ислоҳотлардан илҳомланган фуқаролар кўплаб соҳаларда ташаббусларга қўл урмоқда. Бу ўзбек халқининг Президентга ишонишидан дарак. Компаниямиз америкалик ишбилармонлар билан фаол алоқада иш юритади. Ўзбекистонда бизнес учун яратилаётган қулайлик ва имтиёзлардан хабардор шахс сифатида АҚШ ишбилармон доира вакилларини бундан фойдаланишга чорламоқдамиз.

Ўзбекистонда ўзгаришлар кенг қулоч ёзган сари бу ерда ишлаш истагида бўлган ширкатлар сони ортмоқда. Валюта конвертацияси, даромадни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш масалаларида қулайликлар яратилмоқда, бизнес олдидаги тўсиқлар олиб ташланмоқда. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда ишбилармонлик фаолиятини ривожлантиришга бел боғлаганига гувоҳ бўлмоқдамиз ва бу бизнес ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Фарҳод Муродов, АҚШнинг “AmeriFund” компанияси вице-президенти:

– Компаниямиз турли йўналишдаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқади. Компаниямиз Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, бутун штатлар бўйича ўз фаолиятини йўлга қўйган. Қайд этиш керак, бугун Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар жараёни кечмоқда.

Бизнинг мақсадимиз ушбу қулайликлардан оқилона фодаланиб, Ўзбекистонга Америка меҳмонхона тармоғини олиб киришдир. Шу боис келгусида меҳмонхоналари қурилишини молиялаштириш режаси устида ишламоқдамиз. Бугунги музокараларда бу жараёнда юзага келиши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилиб олиш истагидамиз.

www.uza.uz