Ўзбекистон Болалар омбудсмани МДҲ давлатлари Бола ҳуқуқлари бўйича вакилларининг онлайн-мулоқотида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча МДҲ давлатлари Бола ҳуқуқлари бўйича вакилларининг онлайн-мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон Болалар омбудсмани Алия Юнусова, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Беларусь ва Aрманистон Болалар омбудсманлари ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг вакиллари иштирок этди.
Тадбирни МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев очиб берди. Анжуманнинг тадбирнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад бола ҳуқуқларини таъминлашда МДҲга аъзо давлатларнинг Болалар омбудсманлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда конструктив алоқа учун мулоқот платформасини яратиш бўлди.
Ўзбекистон Болалар омбудсмани Алия Юнусова МДҲга аъзо давлатлар вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги формати муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратди. «Бугун биз нафақат давлатларимиз ҳудудида амалга оширилаётган дастурларни қўллаб-қувватлашга қадам қўймоқдамиз, балки МДҲга аъзо давлатларда бола ҳуқуқларининг кафолатланишида омбудсман институтлари ва бошқа инсон ҳуқуқлари механизмларини бирлаштирмоқдамиз. Йиллар давомида тўпланган илғор тажрибаларни ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ этиш яхши натижа бериши шубҳасиздир», - деди Болалар омбудсмани.
Алия Юнусова вояга етмаганларни қуролли можаролар бўлаётган ҳудудлардан қайтариш, уларни реинтеграция қилиш, реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциялашуви дастурлари доирасида ўзаро таъсир ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда кўплаб давлатлар бу муҳим вазифани амалга ошириш билан шуғулланмоқда ва МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги формати кучларни бирлаштиришга ва бу иш самарадорлигини оширишга имкон беради.
Шунингдек, болалар омбудсманлари иштирокчилар қарорига биноан кейинги йиғилишларда иштирок этиш учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мутахассисларни жалб қилиш ҳамда болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида экспертлар ҳамкорлиги, тажриба алмашиш, биргаликда ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини тузиш таклифларини билдиришди. Бу муҳокама учун танланган мавзуларни кенгроқ очиб беришга кўмаклашади. Тадбирда иштирок этган мамлакатлар вакиллари ушбу таклифларни бир овоздан қўллаб-қувватлашди. Улар ўз давлатлари ҳудудида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тажрибалари билан ҳам ўртоқлашди.
/«Дунё» АА/.