Ўзбекистон бош консули Россия ташқи ишлар вазирлигининг Красноярск ўлкасидаги вакили билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Красноярск ўлкасига амалга оширган амалий сафари давомида Россия ташқи ишлар вазирлигининг мазкур ўлкадаги вакили Артем Захаров билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, саноат кооперацияси, туризм, маданият ва таълим соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Россия томони ҳудудлараро бизнес-форумлар ва туроператорлар учун ўзаро инфо-турлар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳиятини Красноярск ўлкасида кенг тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.
Консуллик масалалари ва миграция мавзуси мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида Россия ТИВнинг Красноярскдаги ваколатхонаси билан мазкур ҳудуддаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги ишларни кучайтиришга келишиб олинди.