Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Эрон вице-президенти инновация, саноат ва технологиялар соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Эрон инновация ва технологиялар уйига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан (ИТСВ) маълум қилинишича, делегация аъзолари эронлик ҳамкасбларининг илм-фан, саноат ва рақамли технологиялар, савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги илғор ютуқлари билан танишдилар.
Марказга ташриф чоғида Эроннинг инновациялар ва технологиялар бўйича вице-президенти Сурен Сатторий билан музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар истиқболли йўналишларда, жумладан, биотехнологиялар, соғлиқни сақлаш, IT соҳаси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан тажриба ва технологиялар алмашиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни тизимлаштиришга имкон берадиган яқин идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш долзарблиги қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналари билан тажриба ва мутахассислар алмашишга Эроннинг юқори технологияли инновацион компанияларини жалб этиш юзасидан ўзаро қизиқиш билдирилди. Теҳрондаги «Пардис» технопарки ва Тошкентдаги «Яшнобод» инновацион технопарки ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Эрон томони мамлакатда ўтказиладиган «Iran Lab Expo», «Innotex» ва «Innoweek» каби илм-фан ва инновация соҳасидаги халқаро тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг етакчи университетлари, илмий-тадқиқот институтлари ва хусусий сектор вакилларини жалб қилиш, шунингдек, доимий равишда қўшма семинарлар ва илмий конференциялар ташкил этишни таклиф қилди.
Фармацевтика соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Юқори талабга эга бўлган дори-дармон ишлаб чиқаришда Эроннинг илғор тажрибасини жорий қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга муштарак тайёрлик билдирилди.
Музокаралар якунида амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва инновация, фан ва технологиялар соҳасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олинди.
«Дунё» АА