Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Чехия: Иқтисодий дипломатиянинг янги ютуқлари

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Чехия: Иқтисодий дипломатиянинг янги ютуқлари

Ўтган ҳафта мамлакатимиз ташқи сиёсатида яна бир муҳим воқелик содир бўлди. Европанинг ривожланган давлатларидан бири – Чехия Республикаси билан алоқалар янги босқичга кирди. Яъни, ушбу давлат Бош вазири Андрей Бабиш юртимизга расмий ташрифини амалга оширди. Мазкур тарихий сафар, мулоқотлар давомида эришилган қатор келишувлар ҳақида маҳаллий ва халқаро экспертлар, сиёсатшунослар жуда илиқ фикр билдирмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Шарқ мамлакатлари ривожланиши жараёнини тадқиқ этиш илмий-таҳлилий маркази директори Адҳам Мамажонов мавзу юзасидан ЎзАга интервью берди.

– Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг Европа давлатлари, хусусан Чехия билан сиёсий, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган изчил ташқи сиёсати амалий ифодаси, шу билан бирга аввалги йилларда шаклланган ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида намоён бўлди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик, мунтазам сиёсий мулоқот ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди. Глобал хавфсизлик, барқарор ривожланиш, транспорт-коммуникация йўлакларини такомиллаштириш каби долзарб йўналишлар муҳокама марказида бўлди. Шу тариқа давлатларимизнинг халқаро майдондаги қарашлари тобора яқинлашмоқда.

Хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, товар айирбошлашни маҳсулот турини кўпайтириш орқали 1 миллиард долларга етказиш, ўзаро олди-сотди ҳажмини ошириш ҳамда сармоявий лойиҳаларини тезлаштириш бўйича келишувга эришилди. Ўзбекистон – Чехия бизнес форумида эълон қилинган лойиҳавий ташаббуслар қўллаб-қувватланди. Айниқса, саноат кооперацияси, энергетика, машинасозлик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида шерикликни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгиланди. Чехия компанияларининг юртимиздаги инвестиция лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш, замонавий технологияни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалаларига кенг ўрин ажратилди.

Умумий савдони рағбатлантириш мақсадида Чехияда Ўзбекистоннинг биринчи сертификатлаш филиалини ташкил этиш, хорижлик ҳамкорлар билан “Евро-6” стандартига мансуб автомобилларни сертификатлаш ва квант эталони бўйича замонавий лаборатория қуриш лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди.

Чехиянинг етакчи компаниялари билан машинасозлик, “яшил” энергия, геология ва муҳим хом ашё, кимё, фармацевтика соҳаларида янги лойиҳаларни илгари суришни ўз ичига олган Технологик ҳамкорлик дастури ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, музокара давомида инфратузилмани ривожлантириш ва “ақлли” шаҳарлар яратиш, муҳандислик иши ва рақамлаштириш йўналишларида мавжуд кооперация истиқболига алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт ва логистика инфратузилмасини такомиллаштириш, Ўзбекистон орқали Европа ва Осиё ўртасидаги транзит имкониятини кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бу эса мамлакатимизнинг минтақавий транспорт тугуни сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Гуманитар соҳада ҳамкорликни ривожлантириш мавзуси ҳам кун тартибидан ўрин олди. Хусусан, таълим ва илм-фан алоқаларини кенгайтириш, талабалар алмашинуви дастурларини ривожлантириш ҳамда қўшма илмий тадқиқотлар амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди. Ўзаро маданият ва кино кунлари, кўргазма ва концертларни мунтазам равишда ўтказиш, шунингдек мамлакатлар ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу мақсадда икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилади. Шу тариқа узоқ муддатли истиқболдаги алоқалар учун мустаҳкам пойдевор яратилади.

Давлатимиз раҳбари ва Чехия Республикаси Бош вазири кенгайтирилган ҳамкорликни илгари суриш тўғрисида қўшма декларация имзоладилар. Иқтисодиёт, саноат, илм-фан, технология, геология соҳаларига оид, шунингдек электр поезди етказиб бериш тўғрисида битимлар имзоланди.

Умуман, Андрей Бабиш бошчилигидаги делегация ташрифи Ўзбекистон – Чехия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодий алоқа кўламини кенгайтириш ва сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш йўлида қўйилган муҳим қадамдир. Мазкур ташриф натижаси яқин келажакда амалий лойиҳалар, қўшма ташаббусларда ифодасини топишига ишонамиз.