Ўзбекистон делегацияси Бутунжахон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо давлатлар ассамблеяларининг 63-йигилишида иштирок этмокда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 18 июль. Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси Женевада бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо давлатлар ассамблеяларининг 63-йиғилишида иштирок этмоқда.
Вазирлик маълумотига кўра, йиғилишда тузилмага аъзо 193 давлат ва халқаро нодавлат ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда.
Ассамблеялар кун тартибидаги муҳим масалаларни қамраб олган сессиялар қатнашчиларга ташкилот фаолиятини баҳолаш ва келажакдаги йўналишларни муҳокама қилишда платформа бўлиб хизмат қилмоқда.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Бош директори Дарен Танг ўзининг кириш сўзида энг мақбул ва барқарор келажакни яратишда инновацион ва ижодкорлик фаолиятни рағбатлантириш учун мувозанатли ҳамда самарали глобал интеллектуал мулк экотизимини шакллантириш асосий вазифа эканлигига ҳамжамият эътиборини қаратди.
Йиғилиш доирасида аъзо давлатлар ўз ҳисоботларини тақдим этдилар. Ўзбекистон номидан қатнашган адлия вазирининг ўринбосари Тўлқин Абдусаттаров ўз баёнотида интеллектуал мулкнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, шу жумладан иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишдаги аҳамиятини тилга олди ҳамда мамлакатимизда соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Хусусан, жорий йил 26 апрель куни 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси қабул қилинганлиги, унда 7 та уствор йўналишлар бўйича соҳада амалга ошириладиган бир қатор вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидланди ҳамда мазкур стратегияни ишлаб чиқилишида самарали ёрдам кўрсатилганлиги учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига миннатдорчилик билдирилди.
Шу билан бирга, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти кўмагида республикада интеллектуал мулкнинг янги обекти бўлган “географик кўрсаткичлар”ни ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи қонун қабул қилинганлиги, республика Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилганлиги ҳамда Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасига қўшилиш бўйича ишлар якуний босқичга етказилганлиги айтиб ўтилди.
Ўзбекистон интеллектуал мулк соҳаси бўйича бошқа халқаро шартномалар нормаларини миллий қонунчиликка акс эттириш бўйича ишларни давом эттираётганлиги, Ижрочилар, фонограмма яратувчилар ва эшиттиришлар тайёрловчи ташкилотлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Рим халқаро конвенцияси ва Аудиовизуал ижролар бўйича Пекин шартномасига қўшилиш масалалари ўрганиб чиқилаётганлиги тўғрисида маълумот берилди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо давлатлар ассамблеяларининг 63-йиғилиши 22 июлга қадар давом этади.
«Дунё» АА