Ўзбекистон делегацияси Швециянинг етакчи саноат компаниялари фаолияти билан танишди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
9–10 март кунлари Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда йирик кон-металлургия корхоналари вакилларидан иборат делегация Швециянинг Эребро, Эскилстуна ва Вестерос шаҳарларида жойлашган етакчи саноат компанияларига амалий ташриф амалга оширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълумки, тоғ-кон ва муҳим металларни чуқур қайта ишлаб чиқаришга ихтисослашган юқори технологиялар ва инновацион ечимлар борасида Швеция глобал етакчи компанияларга эга.
Ташриф доирасида делегация “Epiroc”, “Volvo Construction Equipment” ҳамда “ABB” компанияларининг ишлаб чиқариш қувватлари ва инновацион технологиялари билан танишди.
Жумладан, замонавий бурғулаш ва ерости кончилик техникаси, кончилик жараёнларини автоматлаштириш, рақамли мониторинг тизимлари ҳамда энергия самарадор саноат ечимлари тақдим этилди. Делегация шунингдек, “Kvarntorp Test Mine” синов кон полигонида замонавий кончилик ускуналарининг амалий намойишини кузатди.
Учрашувлар давомида Ўзбекистонда кончилик ва саноат соҳасини модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.