Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон—ЕИ муносабатларида янги босқич: Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон—ЕИ муносабатларида янги босқич: Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ/EPCA) 2025 йил 24 октябрь куни тантанали тарзда имзоланди.

2019 йил февраль ойида бошланган ва 2022 йил июль ойида якунланган музокаралар натижаси бўлган ушбу ҳужжат 2022 йил 6 июл куни Брюссель шаҳрида парафирланган эди. Барча зарур тартиб-таомиллар бажарилишига бир мунча вақт талаб қилганидан сўнг имзоланиши битимнинг стратегик аҳамияти ва икки томонлама муносабатлар кўламининг кенгаяётганини тасдиқлайди. Тузилма жиҳатдан 9 та бўлим, 356 та модда ва 14 та иловадан иборат бўлган ушбу келишув ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олади.
Битимнинг имзоланиши, аввало, Ўзбекистоннинг кўптомонлама ва мувозанатли ташқи сиёсатини амалий натижалар билан тасдиқласа, шу билан бирга, мамлакат ичида халқчил ислоҳотлар, қонун устуворлиги ҳамда халқаро стандартларга уйғун демократик тамойилларни изчил жорий этишга берилган ижобий баҳодир. Инсон ҳуқуқлари, очиқ бошқарув ва бозор ислоҳотларида кузатилаётган силжишлар Европага йўналтирилган шерикликни янги босқичга олиб чиқишга замин яратди.
КШҲБ иқтисодий-ижтимоий ривожланиш учун аниқ йўл харитасини таклиф этиб, савдо ва инвестицияларни кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратилишига, Европа Иттифоқи мамлакатларидан замонавий технологиялар ва ноу-хау жалб этилишига хизмат қилади. Шу билан бирга, саноатни модернизация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда агроқайта ишлаш соҳасида қиймат занжирларини узайтиришга замин ҳозирлайди.
Таълим, фан ва соғлиқни сақлашдаги ҳамкорлик университетлараро қўшма дастурлар, стажировкалар, илмий грантлар ва стипендиялар кўламини кенгайтиради. Рақамли иқтисодиёт ва «яшил» технологиялар бўйича Европа тажрибаси эса давлат хизматлари сифати ҳамда фуқаролар турмуш тарзига тўғридан-тўғри ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳуқуқ устуворлиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, коррупцияга қарши кураш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва киберхавфсизлик бўйича ҳамжиҳатлик бизнес учун ишончли ҳуқуқий муҳит ва узоқ муддатли сармоялар учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Битим инфратузилмавий боғлиқликни кучайтиришга ҳам йўналтирилган. Европа Иттифоқининг Global Gateway ташаббуси ва Транскаспий транспорт йўлаги доирасида логистика хаблари, «яшил» энергетика, сув ресурсларини бошқариш ва иқлимга мослашув бўйича қўшма дастурлар илгари сурилади. Бу экспортни диверсификация қилиш, ички бозорда рақобатни кучайтириш ҳамда сифат ва хавфсизлик стандартларини янги поғонага кўтаришга хизмат қилади.
КШҲБ, шунингдек, «яшил» ва рақамли трансформация учун зарур стратегик хомашёлар соҳасида ҳамкорлик эшикларини очади. ЕИ–Ўзбекистон ўртасида 2024 йилда имзоланган англашув меморандуми асосида технологиялар занжиридаги боғлиқликни кучайтириш мақсад қилинган.
Имзолаш муносабати билан қабул қилинган қўшма баёнотда томонлар EPCAни стратегик шерикликни чуқурлаштирувчи тарихий ҳужжат сифатида эътироф этдилар. Шу тариқа, халқаро ҳуқуқ, БМТ Устави ҳамда давлатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат тамойилларига содиқлик тасдиқланди. ЕИ–Марказий Осиё саммитида белгиланган мақсадлар, шу жумладан Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё–ЕИ Иқтисодий форуми ва Транскаспий боғлиқлиги бўйича инвесторлар форуми қўллаб-қувватланди.
Томонлар киберхавфсизлик, терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва гибрид таҳдидларни бартараф этиш йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштириш, Global Gateway доирасида рақамли ва барқарор транспорт боғлиқлигини ривожлантириш ҳамда стратегик хомашёлар соҳасида ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтиришга келишиб олдилар. Париж келишувини тўлиқ бажариш, Ўзбекистоннинг Global Methane Pledge ташаббусига қўшилиши, сув-энергетика соҳасида инновацион ҳамкорлик ва Оролбўйи минтақасини тиклаш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар алоҳида қайд этилди.
Хулоса қилиб айтганда, КШҲБ ташқи сиёсий ютуқдан ортиқ — ички ислоҳотларни жадаллаштирувчи самарали дастакдир. У халқ фаровонлиги, бизнеснинг рақобатдошлиги ва мамлакатнинг халқаро имижини оширишга хизмат қилади. Энди асосий вазифа — имзоланган мажбуриятларни ўлчанадиган амалий натижаларга айлантириш ҳамда Ўзбекистон—Европа Иттифоқи шериклигини амалда янги босқичга олиб чиқиш.