Ўзбекистон етакчисининг Америкага буюрган ташрифи жуда самарали бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари Президентларининг учрашуви ҳамда Конгресс, Давлат департаменти, Пентагон ва бошқа идораларда бўлиб ўтган музокаралар жуда муваффақиятли бўлди, деб ҳисоблайди Қирол Хуан Карлос университетининг (Испания) сиёсатшунослик ва ҳуқуқ фанлари профессори Карлос Уриарте. Қуйида испаниялик мазкур эксперт билдирган фикр-мулоҳазалар эътиборингизга ҳавола қилинади.
Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш Ўзбекистон учун худди Афғонистондаги низонинг ҳал этилиши сингари фундаментал вазифа ҳисобланади. Шу боисдан ҳам Тошкент Афғонистондаги барча томонлар ўртасида консенсус ва битимни қидириб топишда асосий ташкилотчи бўлди. Минтақада Ўзбекистон стратегик ўринни эгаллашини Қўшма Штатлар тушунади.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги учрашуви жуда самарали бўлгани эътиборга сазовордир. Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёноти қабул қилингани тўғрисида ҳам шундай дейиш лозим. Имзоланган ҳужжатлар тўплами турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни жипслаштириш ва чуқурлаштиришни кўзда тутади.
Деярли бир пайтда ўз лавозимларига киришган ҳар икки Президент ҳақиқий етакчилар сифатида ўз мамлакатлари тақдири учун масъулиятни зиммаларига қабул қилдилар ва қатъият билан ўзларининг сиёсий маслакларини амалга оширишга киришдилар.
Эркин ҳамда дўстона муҳитда ўтган Мирзиёев ва Трампнинг учрашуви Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар халқларининг яқин ҳамкорлиги ҳамда дўстлигини акс эттирди. Ҳар икки мамлакатда умумий муаммо ва вазифалар мавжуд, айниқса, хавфсизлик соҳасидаги террорчиликка ҳамда радикализмга қарши кураш борасида.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг турли мамлакатларга амалга оширган муваффақиятли ташрифларининг натижаси ўлароқ, Ўзбекистоннинг улар билан ҳамкорлиги янги даражага кўтарилди. Унинг Америка Қўшма Штатларига ташрифидан ҳам халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни ҳамда икки томонлама кооперация кўламларини кенгайтириш юзасидан “соат милларини тўғрилаб олиш” мақсадини кутиш мантиққа мос эди. Шуни комил ишонч билан айтиш мумкинки, Қўшма Штатларга буюрилган биринчи ташриф сиёсий жиҳатдан жуда муваффақиятли, иқтисодий ҳамкорлик нуқтаи назаридан эса беҳад самарали бўлди.
“Жаҳон” АА