ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ МЕДАЛГА ТАВСИЯ ЭТИЛДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра Москва вилояти Софрино қишлоғида 2018-йил 31-январ куни юз берган ёнғин чоғида 1976-йил 7-ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган уйни кўриб Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бериш учун ўт ичига кирди ва натижада ўзи жароҳатланди.
Ҳозирги вақтда Н.Қирғизовга Москва вилояти Пушкино шаҳрида жойлашган профессор В.Н.Розанов номидаги туман шифохонасида (Марказий туман шифохонаси) тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У реанимация бўлинмасидан травматология бўлинмасига ўтказилган бўлиб, шифохонада Элчихонанинг консуллик бошқармаси ходими у билан учрашди.
Пушкино шаҳри маъмурияти хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Н.Қирғизов қахрамонона ҳаракати ва Россия фуқаросини ёнғиндан қутқаргани учун медалга тавсия этилди.