Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон: фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш имкониятларини ошириш

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон: фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш имкониятларини ошириш

Ҳар бир шахснинг одил судловга эришишга бўлган ҳуқуқи унинг фундаментал ҳуқуқи бўлиб, халқаро ҳамжамият томонидан белгилаб берилган муҳим мезонлардан бири ҳисобланади.

Жумладан, ушбу ҳуқуқ “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” (1948 йил, 8-модда), “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт (1966 йил, 14-модда), “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисида”ги конвенция (1950 йил, 6-модда), “Қийноқларга ҳамда жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши курашиш тўғрисида”ги (1984 йил, 2-модда), “Инсон ҳуқуқлари тўғрисида”ги Америка минтақавий конвенцияси (1969 йил, 8-модда), “Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги (1979 йил, 15-модда), “Жамоатчиликнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир масалалар бўйича одил судловга қадар ва қарор қабул қилиш жараёнида ахборот олишга эришиши тўғрисида”ги (1998 йил, 3-модда), “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция (2006 йил, 13-модда)ларда мустаҳкамланган.
Хусусан, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 8-моддасида ҳар бир инсон унга конституция ёки қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда нуфузли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланиши ҳуқуқига эга эканлиги, “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пактга биноан барча шахслар судлар ва трибуналлар олдида тенглиги, ҳар бир киши унга қўйилаётган ҳар қандай жиноий айблов кўриб чиқилаётганда ёки бирор-бир фуқаролик жараёнида унинг ҳуқуқ ва бурчлари аниқланаётганида қонунга асосан тузилган ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан мазкур иш адолатли ҳамда очиқ ҳолда кўриб чиқилиши ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасида ифодаланган ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи ҳамда ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши тўғрисидаги норманинг мавжудлиги одил судловга эришишда барча учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланишининг кафолати бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳуқуқий норма шунингдек, процессуал қонунчилигимизда, жумладан, Иқтисодий процессуал кодекси (3-модда), Фуқаролик процессуал кодекси (3-модда), Жиноят процессуал кодекси (16-модда)ларида ҳам ўз аксини топган.
Конституция ва қонунларга кўра нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар ҳам тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга. Хусусан, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиш, уларнинг ишчанлик фаоллигини ошириш, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 11-моддасига асосан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан фуқаролар ва юридик шахсларга давлат божларини тўлаш бўйича бир қатор имтиёзлар берилган. Жумладан, қонунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан судларга даъво ариза беришда давлат божидан озод қилинадиган ҳолатлар белгиланган бўлиб, хусусан: 1) мулкдорлар – хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан; 2) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари – уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан; 3) тадбиркорлик субъектлари — ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда; ва бошқалар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб, адлия органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, прокуратура органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъво ариза ва аризалар билан мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ-4850-сонли “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган қуйидаги кафолатлар белгиланди: 1) қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди; 2) почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди; 3) терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институти бекор қилинди; 4) суд тизимида фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилди; 5) вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институти тугатилиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатлари бекор қилинди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатлари бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сон Фармонига мувофиқ суд органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш вазифалари белгиланди.
Суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида 2020 йил 24 июль куни қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Президент Фармони суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни таъминлади.
“Янги Ўзбекистон-янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 2021 йил 28 июлда янги таҳрирда қабул қилинди. Давлат раҳбарининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-11-сонли Фармони билан 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4818-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг судларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида мурожаат қилиш институтини либераллаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш, судлар фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлашда замонавий илм-фан ютуқларидан фойдаланишни рағбатлантириш устувор вазифа этиб белгиланди. Хусусан, судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа хизматларидан фойдаланган ҳолда иштирок этиш, ишларнинг судьялар ўртасида автоматик тарзда тақсимланиши, суд қарорларининг интернет тармоғида эълон қилиниши, суд ижро варақаларининг мужбурий ижро бюроларига электрон шаклда юбориш тизими жорий этилди.
Электрон ариза бериш, суд харажатларини онлайн тўлаш (https://billing.sud.uz), суд қарорлари ва иш маълумотлари билан танишиш, суд мажлислари вақтини белгилаш учун онлайн платформалар (https://my.sud.uz/) жорий этилди. Видеоконференцалоқа воситалари. Zoom, Microsoft Teams ёки Webex каби видеоконференцалоқа платформалари виртуал суд мажлислари, масофавий гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа суд жараёнлари учун тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Ушбу платформалар иштирокчиларга видео ва аудио уланишлар орқали бир нечта жойлардан суд мажлисларида иштирок этиш имконини беради. Суд қарорлари ва иш маълумотларига киришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган онлайн платформалар (https://publication.sud.uz/) ишда иштирок этаётган томонларга, шунингдек, кенг жамоатчиликка суд қарорлари билан эркин танишиш, ишнинг ҳолатини кузатиш имконини берди.
Хулоса қилиб айтганда, одил судловга эришиш ҳар бир шахснинг конституцияда белгилаб берилган суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқнинг кафолати ҳисобланиб, қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар орқали унга эришиш имкониятлари ҳамда механизмлари аниқ ва тўлиқ белгиланиши лозим.

Севара Бегматова,
Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби таянч докторанти

/«Дунё» АА/.