Ўзбекистон футболчилари минтақавий кубокни қўлга киритди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев кеча пойтахтимиздаги Олимпия стадионида бўлиб ўтган "CAFA Nations Cup" турнирининг финал ўйинига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, финалда Ўзбекистон ва Эрон миллий жамоалари баҳс олиб борди. Асосий вақтда гол урилмагач, қўшимча таймлар белгиланди. Улар ҳам дуранг бўлиб, ўйин пенальтилар сериясига қараб кетаётган пайтда Ўзбекистон ғалаба голини киритди. 120-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Ҳожиакбар Алижонов боши билан рақиб дарвозасига йўллади.
Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2025 йилги "CAFA Nations Cup" ғолиби бўлди.
Музаффар футболчиларимизга олтин медаллар ва кубокни Президентимиз Шавкат Мирзиёев топширди. Тақдирлаш маросимида FIFA раҳбари Жанни Инфантино ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этди.
Ушбу кубок ўйинлари жаҳон чемпионатига чиққан футболчиларимиз учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтади. Яна бир қувонарли томони, миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши 13 йиллик ғалабасиз сериясига якун ясалди. 2023 йилда ўтказилган биринчи шундай мусобақада ҳам Ўзбекистон финалда айнан Эронга 0:1 ҳисобида ютқазган эди.
CAFA — Марказий Осиё футбол ассоциациясидир. CAFA кубоги ҳар икки йилда ўтказилади. Бу йилги мусобақада, шунингдек, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Ўмон терма жамоалари қатнашди.
Таъкидлаш жоизки, бу мусобақа яқинда қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасида ўтказилган илк халқаро турнир бўлди ва мамлакатимиз спортчилари учун ғалаба билан бошланди. Бунда рамзий маъно ва хайрли тилаклар намоён бўлди. Бундай стадионлар, спортга қаратилаётган эътибор юртимизга доим ғалабалар олиб келаверсин.