Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси «Spotlight Initiative» глобал ташаббуси доирасида минтақавий дастур иштирокчиларига мурожжат йўллади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия раҳбари
Танзила Норбоева «Spotlight Initiative» (Ёруғлик шуъласи) глобал ташаббуси доирасида минтақавий дастурнинг видеоконференция форматида расмий очилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сенат ахборот хизмати маълум қилишича, видеоконференцияда БМТ, Европа Иттифоқи мансабдор шахслари, Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон вакиллари, шунингдек, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимлари иштирок этди.
Онлайн-тадбирда Т.Норбоева сўзга чиқди.
БМТ томонидан амалга оширилаётган «Ёруғлик шуъласи» глобал ташаббусининг минтақавий дастури Марказий Осиё мамлакатлари, шу жумладан Афғонистон учун жуда муҳим. Дастур гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган.
Дастур, шунингдек, Ўзбекистонда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг мақсадларига тўлиқ мос келади. Шу боис бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбир давомида мамлакатимизда олиб борилаётган самарали ишлар, жумладан, давлат ва жамият қурилишидаги хотин-қизларнинг мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенгликка эришиш ва хотин-қизларни давлат сиёсати даражасига кўтарилган тазйиқ ва зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш ҳақида сўз юритилди.
Учрашув иштирокчилари халқаро ҳамжамият гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни диққат билан кузатаётгани ва юксак баҳолаётганига эътибор қаратдилар.
Улар давлат ва жамоат ишларида хотин-қизларнинг ролини ошириш, оила ва хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири эканлигини мамнуният билан қайд этдилар.
Амалга оширилган амалий чора-тадбирлар натижасида БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган конвенциялар асосида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун ва қарорлар кучга кирди. Жумладан, 2020 йилда Ўзбекистонда 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Уларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун хотин-қизларга маълум имтиёзлар берилади.
Бундан ташқари, ҳар бир меҳнат жамоасида гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари ташкил этилган. 2020 йилдан бошлаб «Гендер тенглик фаоли» миллий танлови ўтказилмоқда.
Мамлакатимиз ҳар йили ўтказиладиган «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат» халқаро кампаниясида иштирок этади.
«Spotlight Initiative» глобал ташаббусининг минтақавий дастури доирасида ушбу йўналишда миллий қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш методологияси ишлаб чиқилади. Зўравонликнинг барча шаклларини тақиқлаш, улардан ҳимоя қилиш ва уларга қарши чора кўришни тартибга солувчи миллий қонунчилик тузилмаларининг минтақавий шарҳи ўтказилади.
Бундан ташқари, қонунчиликни қайта кўриб чиқишда иштирок этадиган миллий манфаатдор томонлар ўртасида минтақавий мулоқотни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.
/«Дунё» АА/.