Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Аббосов

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Аббосов

Ўзбек маданияти ва санъати оғир жудоликка учради.

Миллий кинематографиямизнинг атоқли намояндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Аббосов шу йил 25 апрелда 87 ёшида вафот этди.

Шуҳрат Солиҳович Аббосов 1931 йил 16 январда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилди. Ўрта мактабни тамомлагач, 1949 йили Тошкент тиббиёт техникуми, 1954 йили Тошкент театр санъати давлат институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)нинг режиссёрлик факультетини тамомлади.

Истеъдодли санъаткор ўз меҳнат фаолиятини Янгийўл шаҳридаги Тошкент вилояти мусиқий драма театрида режиссёр сифатида бошлади. 1958 йили "Мосфильм" студияси қошидаги Олий режиссёрлик курсини тамомлади. 1982-1986 йилларда "Ўзбекфильм" киностудиясида режиссёр, кейинчалик директор, Ўзбекистон кинематографлари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори каби масъул лавозимларда самарали меҳнат қилди.

Ўзининг 60 йилдан зиёд ижодий фаолияти давомида миллий театр ва кино санъати ривожига катта ҳисса қўшган Ш.Аббосов томонидан яратилган "Майсаранинг иши", "Оғриқ тишлар" каби спектакллар, "Сен етим эмассан", "Маҳаллада дув-дув гап", "Тошкент – нон шаҳри", "Абу Райҳон Беруний" сингари бадиий фильмлар санъатимизнинг "олтин фонди"дан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади. Бетакрор ижодий маҳорат билан йўғрилган ушбу асарлар ўзбек халқининг қадимий ва бой тарихини, унинг олижаноб инсоний фазилатларини бутун дунёга тараннум этишга улкан ҳисса қўшди.

Ўзбек маданияти тарихида муҳим воқеа бўлган мазкур киноленталар кўплаб нуфузли халқаро кинофестивалларда совринли ўринлар ва дипломлар билан тақдирланган эди.

Шуҳрат Аббосов моҳир ва тажрибали педагог, талабчан устоз сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатиб, кино санъати соҳасида ўнлаб истеъдодли ёшларни тарбиялашда билим ва истеъдоди, куч-ғайратини аямасдан меҳнат қилди.

Шуҳрат Аббосовнинг ўзбек кино ва театр санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони, Давлат мукофоти, "Эл-юрт ҳурмати" ордени ва бошқа қатор орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

Камтарин инсон, таниқли санъаткор, меҳрибон устоз Шуҳрат Аббосовнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Н.Йўлдошев, Н.Исмоилов,

А.Арипов, Б.Сайфуллаев, Ф.Зокиров, Б.Йўлдошев

www.uza.uz