Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон-Хитой: стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга содиқлик

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон-Хитой: стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга содиқлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 - 19 май кунлари давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига боради.

Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган “Хитой - Марказий Осиё” биринчи саммитида ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон-Хитой муносабатларига таъриф берилганда ўзаро ҳамкорликнинг 30 йиллик даврини ортда қолдирган ҳолда икки давлат энди дўстлик ва шерикликнинг янги босқичига қадам қўяётганини қайд этиш жоиздир.
Мамлакатларимиз халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, глобал хавфсизлик ва тараққиётни таъминлаш масалалари бўйича умумий нуқьаи назар ва ёндошувларга эга. Хитой ва Ўзбекистон халқаро майдонда бошқа томонларнинг ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида иштирок этмоқда. Ўзбекистон “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида юқори даражадаги халқаро ҳамкорлик Форуми, учинчи Хитой импорт тооварлар халқаро кўргазмаси, «БРИКС плюс» форматидаги Глобал ривожланиш масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқот ва бошқаларда фаол қатнашмоқда.
Ўзбекистон “ягона Хитой” сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлайди ва “уч ёвуз куч”га қарши курашда ХХР билан фаол ҳамкорлик қилади. Хитой Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда саноат, кимё саноати, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа устувор йўналишларда юқори технологияли лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Яшил” иқтисодиёт, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва электрон тижорат каби иқтисодиётнинг янги тармоқлари ва инновация жабҳаларида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг катта салоҳияти мавжуд.
Хитой компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётидаги етакчи сармоядорлар ҳисобланади. Ўзбекистонда Хитой инвестицияларининг йиллик кўпайиши юқори ўсувчанлиги билан ажралиб туради.
Сўнгги уч йил ичида Хитой Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкори сифатида ўз мавқеини сақлаб қолмоқда. 2022 йил якунлари бўйича икки томонлама савдо ҳажми қарийб 9 миллиард долларга етди.
Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг 2022 йили Самарқандга буюрган ташрифи чоғида умумий қиймати 15 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.
ШҲТнинг Самарқанд саммитида Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишининг лойиҳаси бўйича унинг амалий чора-тадбирларини кўзда тутадиган уч томонлама битим имзоланди.
Кутилаётганидек, мазкур темир йўл магистралининг ишга туширилиши Хитойдан Жанубий Европа мамлакатларига юк ташилиши масофаси ва вақтини сезиларли даражада қисқартириши баробарида минтақавий алоқаларни ривожлантириш, халқаро савдони кенгайтириш ва инвестицияларни жалб қилиш учун янада кўпроқ имкониятларни яратади, “Бир камар,бир йўл” ташаббусининг амалга оширилишига янги ўсувчанлик бағишлайди.
Ўзбекистон ва Хитой кўҳна Шарқ цивилизацияларининг узоқ йиллик дўстона ва маданий тарихига эга бўлган мамлакатлар ҳисобланиши икки мамлакат ўртасидаги гуманитар алмашувларни фаол ривожлантириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Хитой Ўзбекистоннинг яқин қўшниси ва ҳар томонлама стратегик ҳамкори сифатида республикадаги ривожланиш жараёнларини қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон - Хитой муносабатларининг чуқурлашиши нафақат икки мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб беради, балки минтақанинг ҳар томонлама ривожланиши ва гуллаб-яшнашига кўмаклашади.
Икки мамлакат етакчилари ўртасидаги ишончли ва самимий муносабатлар ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама ва самарали ривожлантиришнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ислоҳотлар ва очиқликнинг қатъий тарафдорлари бўлиб, фаолият марказига халқ манфаатларини қўйишади, асосий эътиборни одамларнинг ҳаёт кечириши сифатини оширишга қаратишади.
Ҳар икки давлат раҳбарлари яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратишмоқда, миллий манфаатлар тақозо этадиган мустақил ташқи сиёсат олиб боришга амал қилишмоқда, халқаро ҳуқуқ ва адолат устуворлиги ҳимоясида собит туришмоқда. Бу икки давлат раҳбарлари ўртасида яқин муносабатлар ўрнатилишига замин бўлди.
Президент Си Цзиньпиннинг таклифига биноан, Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил февраль ойида Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди, «БРИКС плюс» форматидаги Глобал ривожланиш масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда видеомурожаати билан қатнашди.
Ўзбекистон ва Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилишининг бошида турган, бир-бирлари томонидан илгари сурилган ташаббус ва таклифларнинг амалга оширилишида доимо ўзаро қўллаб-қувватлаган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб, ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этди. Ташриф чоғида ХХР Раисига икки мамлакат халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари, ишонч ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшгани учун Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – «Олий Даражали Дўстлик» орденини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президентининг ушбу давлат ташрифи ҳам икки томонлама муносабатларнинг юқори даражада ривожланаётганидан ҳамда стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга содиқликдан далолат беради.
Мухтасар қилиб айтганда, чуқур тарихий илдизларга эга бўлган Ўзбекистон ва Хитой халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари яхши қўшничиликни янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали, жумладан, минтақавий асосдаги ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё” биринчи кўп томонлама учрашуви Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли стратегик мулоқот давомида ҳамкорликнинг янги формати бўлиб қолишга даъват этилган.
2022 йил январь ойида ушбу форматда давлат раҳбарларининг онлайн саммити бўлиб ўтди. Дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган ушбу саммит ишида Ўзбекистон Президенти иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, минтақада ижтимоий-сиёсий модернизация ҳамда иқтисодиётни эркинлаштиришнинг, маънавий-маданий тикланиш ва ҳамкорликнинг ҳар томонлама мустаҳкамланиши “Марказий Осиё+” шаклидаги тадбирларнинг фаоллашуви билан боғлиқ эканлигига шубҳа йўқ.
Бундай жараёнлар кўп жиҳатдан Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшнилар билан ўзаро муносабатларни яхшилаш ва чуқурлаштириш масаласини Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилагани туфайли воқеликка айланди.
Ўзбекистон етакчилигида Марказий Осиёда сиёсий муҳит сезиларли даражада яхшилангани ҳолда самимий қўшничилик ва ўзаро ишонч руҳи шакллана бошлади. Илгари мавжуд бўлган кескинликларга барҳам берилди, минтақавий интеграция ва ҳамкорлик жараёни янги босқичга кирди.
Бугунги кунда томонлар Марказий Осиёнинг энг муҳим Трансевроосиё транспорт марказларидан бири сифатидаги мақомини ошириш учун мавжуд салоҳият ва имкониятлардан фойдаланишга, “Хитой - Марказий Осиё” транспорт йўлагини ривожлантиришни фаоллаштириш, шунингдек, Янги иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқишга тайёр.
Хитой Марказий Осиё давлатларининг ривожланиш йўлини, миллий мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, улар олиб бораётган мустақил ташқи ва ички сиёсатни қўллаб-қувватлайди. ХХР Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг жадал жараёнларини олқишлайди, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари механизмини минтақа хавфсизлиги, барқарорлиги ва изчил ривожланишини таъминлашнинг ўта муҳим омили сифатида, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг минтақада ва бутун дунёда тинчлик ва тараққиёт ишига қўшаётган салмоқли ҳиссаси сифатида юқори баҳолайди.
Марказий Осиё мамлакатлари Хитой билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда, шу жумладан, “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳам. Марказий Осиё давлатлари Хитойнинг давлат бошқаруви, иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш соҳасидаги ноёб тажрибасини юқори баҳолайди ҳамда ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдордир.
Шу нуқтаи назардан бўлажак Ўзбекистон-Хитой саммити, шубҳасиз, улкан минтақада барқарор ривожланиш ва тараққиётга эришишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорликнинг янги бошланғич нуқтаси бўлади.