Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – Италия: ишончли кўп қиррали шериклик янада юқори босқичга кўтарилмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – Италия: ишончли кўп қиррали шериклик янада юқори босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан Италияда бўлади.
Ушбу ташриф 1992 йил 24 мартда ўрнатилган Ўзбекистон-Италия муносабатлари тарихидаги муҳим воқеалардан бири бўлиши кутилмоқда. Ўтган 31 йил давомида ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратилди, ишончли сиёсий мулоқот ўрнатилди. Тўртта олий даражадаги ташриф – икки марта Италияга ва иккита Ўзбекистонга амалга оширилди.
Ўзбекистон ва Италия БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида, шунингдек, минтақалараро даражада «Марказий Осиё – Италия» форматларида муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйган.
Икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқалар изчил ривож топаяпти. 2011 йилдан буён Италия парламенти Депутатлар палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида парламентлараро гуруҳлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, Италия парламентида «Италия – Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи тузилган.
Вазирлик ва идоралар даражасидаги алмашувлар ҳам янги суръат касб этаётир. Ҳамкорликнинг режалари ва «йўл хариталари» асосида идоралараро ўзаро муносабатлар фаол амалга оширилмоқда.
Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишнинг самарали механизми яратилган.
Кейинги йилларда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Маълумки, Италия технология, муҳандислик ва саноат ҳам бошқа соҳаларда жаҳонда етакчи ўринни эгаллайди ва шу боис Ўзбекистон учун катта қизиқиш уйғотади. Ўз навбатида, мамлакатимиз иқтисодиётни либераллаштириш, бизнес юритиш ва сармоявий ҳамкорлик учун қулай шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Италия учун тобора истиқболли иқтисодий ҳамкорга айланиб бормоқда. Кўп маротаба ўтказилган Ўзбекистон-Италия бизнес-форумлари саноат кооперацияси ва савдо алоқаларини кенгайтиришдан томонларнинг манфаатдорлигини намоён этди. Бугунги кунда бунинг учун барча зарур ҳуқуқий ва институционал асослар мавжуд. Икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий база иқтисодий соҳадаги бир қанча муҳим келишувларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, янги ҳужжатлар ишлаб чиқиляпти.
Савдо-иқтисодий ва саноат ҳамкорлик ва экспорт кредитлари бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳи ҳамда Италия-Ўзбекистон савдо палатаси муваффақиятли иш юритмоқда. 2020 йил октябрь ойида мамлакатимизда Италия саноат ассоциациясининг «Confindustria» филиали очилди, шунингдек, «SACE», «SIMEST», «Cassa Depositi e Prestiti», «ICE», «AICE», «Unioncamere» ва бошқа минтақавий ассоциациялар билан самарали алоқалар йўлга қўйилган.
2022 йилда Италия билан ўзаро савдо ҳажми 381 миллион долларни ташкил этди. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида бу кўрсаткич 155 миллион доллардан ошди.
Италиянинг 54 та йирик компанияси мамлакатимизда ўз лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширяпти. Улар орасида Тошкент металлургия заводи ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилган «Danieli», ақлли газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган «Pietro Fiorentini» ва «Terranova», заъфарон ишлаб чиқариш бўйича ҳамкор «Opera Srl» сингари етакчи компаниялар бор.
Айни пайтда Италия билан энергетика, металлургия, қурилиш материаллари, боғдорчилик, соғлиқни сақлаш, гигиена ва бошқа соҳаларда янги лойиҳалар пакети ишлаб чиқиш бўйича музокаралар давом этаяпти.
«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги геосиёсий мавқеининг ўсиши туфайли Европа учун тобора муҳим йўналишга айланаётир. Ўзбекистон билан алоқаларни ўрнатган биринчи давлатлардан бири сифатида Италия минтақада эришилган муҳим ютуқлардан фойдаланиши керак. Бу эса стратегик корхоналарнинг эълон қилинган хусусийлаштирилиши ва Ўзбекистоннинг бой минерал-хом ашё базасини ривожлантириш туфайли тез орада янги имкониятлар очади. Италия Ўзбекистоннинг дунёга очиқлигидан унумли фойдаланиб, мамлакатнинг хорижий инвесторлар учун пайдо бўлаётган тижорат имкониятларига жиддий эътибор қаратиши зарур. Уларни амалга ошириш ҳукумат ва маҳаллий инвесторларнинг ёрдамини талаб қилади. Чунки хусусий шериклик ҳам трансмиллий инвестицияларни жалб қилишнинг устувор шакли ҳисобланади. Бу жараён, ўз навбатида, тарихий Ипак йўли меросининг гўзаллигини сақлаб қолган ҳолда, шиддат билан янгиланиб бораётган ушбу стратегик муҳим минтақада италияликлар мавжудлигини сақлаб қолиш ва оширишга ёрдам беради», - деди италиялик таниқли эксперт Федерико Грандессо.
Ўзбекистон-Италия муносабатларида чуқур тарихий илдизларга бориб тақаладиган маданий-гуманитар ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Бизнинг интилишларимиз узоқ ва яқин тарихий ўзаро боғлиқликка асосланади. Масалан, қадимий Буюк ипак йўли марказида жойлашган, «Шарқ Рими» деб тараннум этиладиган гўзал Самарқанд шаҳри орқали асрлар давомида Римга олиб борувчи йўллар ўтган.
Афсонавий венециялик тарихчи, ёзувчи ва сайёҳ Марко Поло ўзининг «Дунё хилма-хиллиги ҳақида китоб» асарида (XIII аср) Бухоро шаҳрини минтақанинг «улуғвор ва энг яхши шаҳри» дея эътироф этади. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги маданиятлараро мулоқот анча жадал ривожланмоқда. Фан ва таълим, спорт, санъат соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Тошкентда Турин политехника университети ва Пиза университетининг филиаллари фаолият юритмоқда. Ўзбекистон ва Италия инновациялар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга оширяпти ҳамда Ўзбекистонда ёшлар стартапларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма дастурни ишга тушириш масаласини муҳокама қилаяпти.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Мутахассисларнинг фикрича, Италия тиббий туризм соҳасида бой тажрибага эга, Ўзбекистонда эса Марказий Осиёда тиббиёт соҳасида етакчиликни қўлга олиш учун катта салоҳият мавжуд.
Таъкидлаш керакки, Италияда ўзбек маданияти ва санъати жуда машҳур. 2018 йилда Римда бўлиб ўтган «Asiatica» XIX халқаро Осиё фильмлари кинофестивалида «Тоҳир ва Зуҳра» фильми жаҳон киноси ривожига, умуминсоний қадриятларни тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун махсус диплом билан тақдирланди. 2014 йилда Италияда миллий ўзбек кураши бўйича Кураш ассоциацияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Миллий павильони учинчи йилдирки Венеция Халқаро архитектура биенналесининг италиялик ва хорижий меҳмонлари орасида катта муваффақиятга эришмоқда.
Ўз навбатида, Италия вакиллари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг мунтазам иштирокчилари ҳисобланишади. Италиялик миллий мусиқа санъати усталари ушбу фестивалда Гран-при (2007), 2 ва 3-ўринларни (2005 ва 2009), шунингдек, махсус совринни (2019) қўлга киритган.
Ўзбекистон ва Италия ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳамда самарали мулоқотни янада ривожлантириш учун бой тажриба ва мустаҳкам пойдеворга эга. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбарининг Италияга бўлажак ташрифи ишончли кўп қиррали шерикликни янги, янада юқори босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлади.