Ўзбекистон – Италия ўртасида хамкорлик кенгайтирилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Л.Ди Майо билан икки мамлакат ўртасида инвестиция, савдо-иқтисодий ва молия-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Суҳбат чоғида мамлакатларимиз иқтисодиётининг ўзаро боғлиқ экани, инновацион ечимларни қўллаш орқали икки томонлама келишувларни амалга ошириш учун зарур шароит яратилаётгани таъкидланди.
Қайд этилганидек, ҳукуматлар ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида янгиланган битимни имзолаш жараёни тезлаштирилади. Ушбу ҳужжатни имзолаш Ўзбекистон – Италия тадбиркорларининг ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Мулоқотда икки мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг саноат кооперацияси салоҳиятига юксак баҳо берилди. Италия саноат компаниялари кўп йиллик анъаналари ва тажрибасини мамлакатимиз иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мебель, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва ипакчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, металлургия, энергетика, тиббиёт ва виночилик каби тармоқларда қўллаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Бу борадаги вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда Италия саноат корхоналари конфедерацияси ваколатхонасини очиш таклиф илгари сурилди. Бу икки мамлакат инвестор ва тадбиркорларига лойиҳаларни бажаришда амалий ёрдам кўрсатишга имкон беради.
Тадбирда таъкидланганидек, икки давлатнинг товар айланмаси ҳажмида барқарор ўсиш кузатилмоқда. 2019 йилда ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 31,7 фоизга ўсди. 2020 йилнинг биринчи чорагида эса 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 37,4 фоиз ортди.
Томонлар ушбу йўналишдаги имкониятларни янада ошириш мақсадида миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириб бориши учун қўшимча қулайликлар яратиш, мутасадди идоралар мутахассисларининг Ўзбекистон маҳсулотларини Европа Иттифоқи божхона, фитосанитар ва карантин назорати талабларига мослаштириш бўйича техник маслаҳатлашувлари ўтказиш кераклиги билдирилди. Икки мамлакат хўжалик субъектларининг савдо уйларини очишни қўллаб-қувватлашди.
Шунингдек, Италиянинг «Юникредит», «Интеза Санпаоло», «УБИ Банк» каби банклари ва бошқа молиявий муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиш ва уни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Италия томони Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш жараёнини ижобий баҳолади. Хусусан, Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини мувофиқлаштириш ҳамда уни имзолаш, Ўзбекистоннинг «GSP+» имтиёзлар тизимида бенефициар-мамлакат мақомига эга бўлишини таъминлаш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши борасидаги хатти-ҳаракатлари эътироф этилди. Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ушбу масалалар бўйича Ўзбекистонга маслаҳат ва техник кўмак тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар чоғида ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш борасида аниқ таклифлар ўрганиб чиқилди. Натижада Тошкентда Пиза университети филиалини очиш, Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан «Саннио» университети ўртасида Тиббий биоинженерия йўналиши бўйича қўшма факультет очиш, Тошкент шаҳрида Италия дизайн марказини ташкил қилиш ва Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ўқув жараёнига Италиянинг илғор таълим дастурларини татбиқ этиш бўйича ҳамкорликка келишиб олинди.
dunyo.info